2020 йилнинг I ярим йилида биржа савдолари орқали 25 405 млрд сўмлик товарлар сотилди

2020 йилнинг I ярим йилида биржа савдолари орқали 25 405 млрд сўмлик товарлар сотилди

2020 йилнинг I ярим йиллик якунларига кўра “Ўзбекистон Республика Товар хом-ашё биржаси” АЖ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 25 405,6 млрд сўмни ташкил қилди ва 2019 йилнинг I ярим йиллигига нисбатан 22% га ўсди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Товар хом-ашё биржаси матбуот хизмати.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 9 664,3 млрд сўмни ташкил этди. Шу жумладан, тадбиркорлар биржа орқали 6 552,5 млрд сўмлик товар ресурсларини харид қилиб, 3 111,8 млрд сўмлик маҳсулот сотдилар.

Биржа савдолари орқали 22 362,7 млрд сўмлик товарлар сотилиб, ўсиш 20,8% ни ташкил этди. Сотувчи корхоналар савдолар давомида реал бозор нархларининг шаклланиши эвазига 1 283,2 млрд сўмлик қўшимча даромад олишди ва бу 2019 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 18,8% га кўпдир.

Биржа орқали 47,6 млн АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Шу жумладан биржа экспортининг таркибини полиэтилен (39%), ўсимлик ёғи (20%), пахта толаси (12%), нефть маҳсулотлари (12%), полипропилен (10%), суюлтирилган газ (4%), чорва учун емлар (3%) ва бошқа маҳсулотлар эгаллашди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида электрон давлат харидлари бўйича 1 583,2 млрд сўмлик битимлар тузилди, яъни деярли ўтган йил даражасида бўлди. Бунда бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг маблағларини тежалиши 12,2% га ўсиб, 346,0 млрд сўмни ташкил қилди.

Кўргазма-ярмарка савдоларининг ҳажми 2,1 маротабага ўсиб, 1 361,0 млрд сўмни ташкил этди. Бу ўз навбатида тадбиркорларнинг биржанинг электрон тижорат савдо тизимига бўлган қизиқишлари кескин ошганлигидан далолат беради.

Шунингдек, биржанинг онлайн-аукционида 98,6 млрд сўмлик 24,8 мингдан зиёд авторақамлар сотилди ва уларнинг умумий қиймати ўтган йилнинг I ярим йиллигига нисбатан 36,3% га ўсди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар