Алишер Усмонов коронавирусга қарши дори топилса, Ўзбекистонга ўзи пулини тўлаб олиб келмоқчи

Алишер Усмонов коронавирусга қарши дори топилса, Ўзбекистонга ўзи пулини тўлаб олиб келмоқчи

Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни коронавирус тарқалиши ва унинг оқибатларига қарши кураш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Йиғилишда Президент асли ўзбекистонлик россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг Ўзбекистонга кўрсатаётгани ёрдами ҳақида тўхталиб ўтди.

«Ўзбекистон фарзанди Алишер Бурҳонович Усмоновга алоҳида раҳмат демоқчиман. 20 миллион доллар пул ўтказиб берди. Янги Ўзбекистонга биринчи кундан бошлаб жуда катта кўмак, елкадош, мададкор бўляпти. Шу кунларда ўзлари ҳам Ўзбекистонда. Қайси давлатда коронавирусга қарши янги дори топилса, халқим учун ўзим пулини тўлаб олиб келиб бераман, деб айтяпти. Шундай ёрдамлари учун халқимиз номидан алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман», деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг қўшимча қилишича, Навоий вилоятидаги кластерлардан бирининг раҳбари куни кеча Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига 500 минг доллар нақд пул олиб келган. «Мана шу халқимга, ўзбек халқимга, деб. Мана қандай фарзандларимиз бор», деди Ўзбекистон Президенти.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар