Андижон ва Бухоро шаҳарлари 2040 йилгача қайтадан қурилади

Андижон ва Бухоро шаҳарлари 2040 йилгача қайтадан қурилади

Андижон ва Бухоро шаҳарларининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режалари тасдиқланади. Бу Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Андижон шаҳрида иккита маъмурий марказ ташкил қилинади:

Биринчи маъмурий марказ – шаҳарнинг бугунги кундаги Алишер Навоий, Ўзбекистон ва Мустақиллик кўчалари кесишмаси ҳисобланиб, у ерда реконструкция ва янги қурилиш ишлари режалаштирилган.

Иккинчи маъмурий марказ – шаҳарнинг жанубидаги Алишер Навоий ва Бобуршоҳ кўчалари кесишмасида жойлаштирилади.

Шу билан бирга, Олтинкўл ва Андижон туманларидан Андижон шаҳрига қўшилаётган ҳудудларда жойлашган мавжуд маҳаллаларни шаҳар шароитига мослаштириш ишлари ҳам босқичма-босқич амалга оширилади.

Бухоро шаҳрининг бош режасига мувофиқ:

маданий, маиший ва коммунал объектларни аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларига ҳамда амалдаги меъёрларга жавоб берадиган даражага етказиш, янги мажмуаларни қуриш кўзда тутилган.

Магистрал кўчаларнинг узунлиги 102,6 км.дан 203,0 км.гача ошириш, йилига ташиладиган йўловчилар сонини 163,8 млнга етказиш белгиланмоқда.

Ҳар иккала шаҳар бош режасининг биринчи навбати 2028 йил ва якуни 2040 йилга қадар амалга оширилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар