Берлинда Ўзбекистоннинг ЖСТ ва ЕОИИга интеграцияси ҳамда ЕИ билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Берлинда Ўзбекистоннинг ЖСТ ва ЕОИИга интеграцияси ҳамда ЕИ билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 24-26 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази директорининг ўринбосари У.Абидхаджаев иштирокидаги Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат делегацияси Берлин шаҳри (Германия)да ташрифи давом этмоқда.

Ташрифдан мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсатида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, минтақавий ва глобал савдо-иқтисодий тузилмалар билан ҳамкорлик қилишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш.

Ташриф чоғида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари, хусусан, минтақавий ва глобал савдо-иқтисодий тузилмалар билан ҳамкорлик қилиш борасида ҳам фикр алмашилди. Хусусан, Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Эдуард Кинсбрунер билан учрашув бўлиб ўтди.

Э. Кинсбрунернинг сўзларига кўра, Германиянинг ишбилармон доиралари Ўзбекистонда валюта бозори либераллаштирилиши, хусусий мулк ҳимояси, рақобат муҳитини шаклланаётганлиги, давлатнинг иқтисодиётдаги ролининг камайиши, давлат ва хусусий шерикликнинг ривожланаётганлиги, шунингдек, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини маъқуллашди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан ишлаш хизмати

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар