Бухоролик 5,3 мингдан зиёд ёшлар ўз ишига эга бўлди

Бухоролик 5,3 мингдан зиёд ёшлар ўз ишига эга бўлди

Бухоро вилоятида жорий йил бошида 13 минг 374 нафар ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича “Манзилли режа”, “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган эди. Илк натижаларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 11 минг 444 нафар ишсиз ёшлар доимий иш ўрни ва барқарор даромад манбаига эга бўлди.

Карантин даврида иш ўрнини йўқотган ёки хориждаги муҳожирликдан қайтган 5,3 мингдан зиёд ёшларга билан ишлашга масъул мутасаддилар билан мулоқотда бу борада Бухорода ҳали ишга солинмаган имконият-у салоҳият катта экани таъкидланди. Уч кун ичида барча туман-шаҳарларда ўрганишлар олиб борилиб, иш берувчилар ва ишсиз ёшлар кооперациясини йўлга қўйишга киришилди.

Айни пайтда катта қурилиш майдонига айланган Бухоро шаҳрининг ўзида кўп қаватли 157 та уй, 866 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилмоқда. Мана шу қурилиш жараёнининг ўзида эса қурилиш-пудрат ташкилотлари қарийб 430 дан зиёд бўш иш ўрнига эга: қай бирига ғишт терувчилар, кимгадир пайдвандчилар, яна бошқасига сувоқчилар керак. Вилоятда эса шу ишларни эплайдиган, хориждаги катта қурилиш майдонларида чиниққан ва айни пайтда ишсиз ёшлар кам эмас.

Илк мулоқот 82 та қурилиш ташкилоти раҳбарлари 180 нафар ишсиз ёшлар ўртасида кечди. Натижада эса дастлабки куннинг ўзида қарийб 100 нафар йигит шариф шаҳардаги қурилиш объектларига ишга қабул қилинди.

Маълумот учун, бу йил Бухоро шаҳридаги 866 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилиб, ишга туширилгач, минглаб янги иш ўринлари яратилади. Биргина “Бухоро сити” таркибидаги “Karvon shopping” савдо мажмуасида 3 мингга яқин доимий иш жойи очилади. Уларнинг аксариятида ёшлар иш бошлайди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар