Россияга Ўзбекистоннинг асосий ҳўл мева маҳсулотларига 10%ли ставка жорий этилади

Россияга Ўзбекистоннинг асосий ҳўл мева маҳсулотларига 10%ли ставка жорий этилади

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, ҳужжатга мувофиқ 10%ли ставка бўйича қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) солинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхатига ўзгартириш киритилди. Хусусан, Россия ҳудудига олиб кирилганда имтиёзли ҚҚС солинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхати кенгайтирилди.

Ўзбекистоннинг асосий ҳўл мева маҳсулотлари ҳисобланадиган тарвуз, қовун, узум, анжир, олма, нок, беҳи, ўрик, гилос, олча, шафтоли (жумладан нектарин ҳам), олхўри ва лимонга нисбатан аввал амал қилган 20%ли ҚҚС ўрнига 10%ли ставка жорий этилади.

Шунингдек, ўзгаришлар қуруқ меваларга нисбатан жорий этилмайди. Ушбу категория бўйича 20%ли ҚҚС сақланиб қолинди.

Россия қонунчилигига киритилган ушбу ўзгаришлар Ўзбекистондан Россия бозорига мева ва сабзавотлар экспорти ҳажмини ошириш учун қулай имконият яратади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар