ЕИга ташриф: Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳияти бўйича тақдимоти, илмий доиралардаги учрашувлар, ЖСТ ва ЕОИИ билан ҳамкорлик

ЕИга ташриф: Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳияти бўйича тақдимоти, илмий доиралардаги учрашувлар, ЖСТ ва ЕОИИ билан ҳамкорлик

Жорий йилнинг 18-23 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегацияси Европа Иттифоқи (ЕИ) пойтахтида ишчи сафари билан бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг директори О. Ҳакимов, Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа менежери О. Олимжонов, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори Г. Исмоиловалар иштирок этишди.

Жорий йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов, мамлакатимизнинг Нидерландиядаги элчиси Дилёр Ҳакимовдан иборат ҳукумат делегацияси Роттердамдаги голландиялик – турк бизнеси вакиллари учун Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳияти тақдимотини бошлади.

Тадбир ўрта кичик бизнес уюшмаси (MUSIAD) ва Ўзбек-Нидерланд дўстлик жамияти (UzNed) кўмагида ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов, Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳаси менежери Одил Олимжонов, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори Гулноза Исмоиловадан иборат ҳукумат делегацияси Нидерландиядаги Амерсфоорт ёдгорлик қабристонига ташриф буюрди.

Нидерландиялик етакчи тарихчи Ремко Рейдинг билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида делегация аъзолари ўзбек халқи номидан бу олим ва дўстининг амалга ошираётган ишлари учун миннатдорчилик билдирди. Ташриф давомида бедарак йўқолган ўзбек аскарларига ҳурмат бажо келтирилди ва мусулмонларнинг дуолари ўқилди.

"101 нафар ўзбек аскарлари қабрини зиёрад қилдик. Битта голландиялик фуқаро бутун ишларини ташлаб, 20 йилдан ошиқ умрини шуларни аниқлашга сарфлабди. Тақсинга лойиқ иш", дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов.

***

Шу куни Гаага (Нидерландия)даги "Newspoort" халқаро пресс-клубида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори Гулноза Исмаиловалардан иборат ҳукумат делегацияси Ўзбекистонни иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида кенгайтирилган интервью беришди.

Эслатиб ўтамиз, ташриф доирасида жорий йилнинг 18 февраль куни Брюсселдаги (Бельгия) Ўзбекистон Республикасининг элчихонасида "Ўзбекистон ташқи сиёсати: глобал ва минтақавий савдо-иқтисодий ташкилотлар (Жаҳон савдо ва иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти) билан ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг манфаатлари, принциплари ва кутилаётган натижалари" мавзусида тақдимот бўлиб ўтди.

О. Ҳакимов йиғилганларни мамлакатимизнинг халқаро майдондаги манфаатларини илгари суришда эришган ютуқлари ва устувор йўналишлари, шунингдек, Президентнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида Ҳукумат олдида турган вазифалар ҳақида маълумот берди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар хизмати бўлими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар