Фарзандли бўлганлар суюнчи пулини олиш ун 6 ой ичида мурожаат этиши мумкин

Фарзандли бўлганлар суюнчи пулини олиш ун 6 ой ичида мурожаат этиши мумкин

“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (қабул қилинди.

Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди:

  • Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;
  • Дафн маросими учун нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;
  • Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;
  • Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш.

Жумладан, Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра, ариза берувчи бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мазкур нафақани тайинлаши учун давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этади.

Тегишли сўровнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига юборилади. Пенсия жамғармаси ўз навбатида нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида маълумот, нафақа тайинлаш рад этилганда рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот тегишли ДХМга ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар