Коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун махсус шифохоналар ташкил этилди

Коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун махсус шифохоналар ташкил этилди

“Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, коронавирус билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус “1-сон Зангиота” ва “2-сон Зангиота” шифохоналари ташкил этилди.

Шунингдек, қарор билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирган шахсларни даволаш мақсадида ташкил этиладиган вақтинчалик шифохоналар қуйидагича бириктирилди:

  • Ўзбекистон гимнастика федерациясининг “Универсал” спорт мажмуасидаги 750 ўринли - ИИВнинг марказий госпиталига;
  • “Ўзэкспомарказ” МКК АЖ 1 ва 2-сон павильонидаги 814 ўринли - Мудофаа вазирлигининг марказий ҳарбий клиник госпиталига;
  • “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Назарбек” соғломлаштириш масканидаги 350 ўринли - Миллий гвардия ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга ;
  • Ёшлик спорт мажмуасидаги 520 ўринли - ДХХнинг марказий ҳарбий госпиталига;
  • “Ўзэкспомарказ” МКК АЖ 3 ва 4-сон павильонидаги 1000 ўринли, Сергели туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабидаги 250 ўринли, Олимпия захиралари спорт саройидаги 500 ўринли - Тошкент шаҳар ҳокимлигига.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар