Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси нечи фоизга етди?

Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси нечи фоизга етди?

Ўзбекистонда 2020 йилнинг биринчи чорагида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ўзининг 2019 йилдаги Давлат бюджетининг ижроси юзасидан ЎзЛиДеП фракциясига берган ҳисоботида маълум қилди.

Ҳисоботга кўра, 2020 йилнинг январь-март ойларида энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида, 9,7 фоиз билан Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида қайд этилган. Ишсизлик бўйича энг паст кўрсаткич эса Тошкент шаҳрида (7,8 фоиз) аниқланган. Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) сони 1,399 млн кишини ташкил этган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2019 йилнинг I чорагида ҳам 9,4 фоизни ташкил этган эди. Худди шунингдек, ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) сони ҳам 1,4 млн нафарга (1,391 млн) етган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар