Коронавирусдан даволанаётган бир бемор ун 32 млн сўм сарфланмоқда

Коронавирусдан даволанаётган бир бемор ун 32 млн сўм сарфланмоқда

Aйни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга давлат бюджетидан жами 209 млрд 196 млн сўм маблағ ажратилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Унга кўра, касалликдан батамом фориғ бўлиб, реабилитацияга кузатилган беморлар 2492 кишига етган (25 майгача бўлган маълумот).

Маълумот ўрнида, вирусдан халос бўлганларнинг ҳар бири учун 32,3 млн сўмдан сарфланмоқда. Бундан ташқари, реабилитацияга чиқарилган беморларга деярли 7 млрд сўм маблағ сарфланиб, натижада одам бошига 2,8 млнга тўғри келади.

Баёнот берилишича, бугунги кунда мамлакатда вирусдан даволанаётганлар сони 573 киши бўлиб, уларга сарфланган маблағ 18 млрд 507 млн сўмни ташкил этади.

Ўзбекистонда 45 455 нафар инсон карантинда бўлиб турибди ва уларга жами 100 млрд сўмдан ортиқроқ давлат бюджетидан пул сарфланмоқда.

Aйни вақтгача мамлакатимиз бўйлаб 3261 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар