Ломбардлар фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида Низом лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди

Ломбардлар фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида Низом лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди

“Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микрокредит ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низом лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди

Молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Марказий банкнинг “Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микрокредит ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низоми лойиҳаси ишлаб чиқилиб, www.regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

Мазкур ҳужжат молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги асосий тамойиллар ва молиявий хизматлар кўрсатиш жараёнида микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар риоя қилиши зарур бўлган талабларни камраб олади.

Низом истеъмолчиларга маълумот бериш тартиби, муддати ўтган қарздорлик келиб чиққан тақдирда нобанк кредит ташкилотининг қаздорлар билан ўзаро муносабатлари, шунингдек, истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

Ҳужжат лойиҳаси билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз ҳамда таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар