Масжидлар, хусусий боғча ва мактаблар ҳамда ўқув марказлари фаолиятига рухсат берилади

Масжидлар, хусусий боғча ва мактаблар ҳамда ўқув марказлари фаолиятига рухсат берилади

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 15 августдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолиятига рухсат берилади. Бунда ушбу муассасалар муайян санитария талабларига бўйсунишлари лозим.

2020 йил 17 августдан бошлаб диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилади. Бунда ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилиши таъминланиши лозим.

Эслатма: диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар