Ўзбекистонда қанча болалар бор? Статистика қўмитаси маълумот берди

Ўзбекистонда қанча болалар бор? Статистика қўмитаси маълумот берди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Ушбу кун бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотади.

Давлат Статистика қўмитаси Ўзбекистонда болалар сони ҳақида маълумот берди.

2020 йил 1 январь ҳолати бўйича юртимизда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 9 миллион 870 минг 276 нафарни ташкил этган. Шундан, 5 миллион 112 минг 470 нафари ўғил болалар бўлса, 4 миллион 757 минг 806 нафари қиз болалардир.

Республикамизда 0–14 ёшдаги ўғил-қизларнинг 4 миллион 559 минг 212 нафари шаҳарда, 5 миллион 311 минг 64 нафари эса қишлоқ жойларда истиқомат қилади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жамоаси барча болажонларни бугунги байрам билан самимий муборакбод этади. Эртанги кун эгалари бўлган ўғил-қизларимиз доимо соғ-саломат бўлинг!

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар