Россиядан юк ташувчи тепловозлар келтирилди

Россиядан юк ташувчи тепловозлар келтирилди

Россиянинг Брянск машинасозлик заводи "Навоий кон-металлургия комбинати"га иккита магистраль юк ташувчи тепловозлар жўнатди.

Ушбу тепловозлар Россиядан Ўзбекистонга жўнатилган темир йўлга оид бу русмдаги техникаларининг илк намунасидир.

Завод вакилларининг берган маълумотига кўра, янги тепловозлар эксплуатация харажатларини камайтирган ҳолда поездларнинг ўртача вазнини кўпайтириш, ҳамда юк ташиш ҳажмини ошириш имконини беради.

Ундан ташқари ушбу техника ҳар қандай табиий-иқлим шароитида ҳам бемалол ишлай олади. Шу билан бирга локомотив бригадасининг юқори даражадаги меҳнат шароитини ҳам ҳар қандай об-ҳаво шаротида таъминлаш имконини беради.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар