“Сариқ” тоифада бўлган ҳудуд “қизил” тоифага ўтказилди

“Сариқ” тоифада бўлган ҳудуд “қизил” тоифага ўтказилди

Республика махсус комиссияси жорий йилнинг 9 ва 11 май кунлари Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида коронавирус билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келгани, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги таклифларини инобатга олиб, Республика махсус комиссиясининг қарорларига мувофиқ:

  • Навоий вилоятининг бошқа шаҳар ва туманлари тоифасига ўзгартириш киритмаган ҳолда “Сариқ” тоифада бўлган Зарафшон шаҳри “Қизил” тоифадаги ҳудудга ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.

Унга кўра, коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, “қизил” тоифадаги ҳудуд учун муайян фаолият турлари юзасидан белгиланган чекловлар Зарафшон шаҳрида вазият (камида 14 кун давомида) барқарорлашгунга қадар сақланиб қолади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар