Сиз яшаб турган жой қандай ҳудудга киради? Ўз ҳудудингизни билиб олинг

Сиз яшаб турган жой қандай ҳудудга киради? Ўз ҳудудингизни билиб олинг

Республика махсус комиссияси мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда республика ҳудудлари 2020 йилнинг 11 майидан эътиборан туман ва шаҳарлар даражасида тоифаларга ажратди.

Бунда:

  • «сариқ» ва «қизил» тоифадаги вилоятларда коронавирус инфекцияси умуман аниқланмаган туман (шаҳар)лар «яшил» тоифага киритилади;
  • «яшил» ёки «сариқ» тоифадаги вилоятнинг бирор-бир тумани (шаҳри)да коронавирус инфекцияси аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартирмаган ҳолда тегишли туман (шаҳар)нинг ўзи «қизил» тоифага ўтказилади.

Тошкент шаҳрини «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратиш эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг таклифи асосида маҳаллалар, даҳалар, мавзелар кесимида амалга оширилиши мумкин.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳар бир туман (шаҳар) кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда туман (шаҳар)ларнинг тоифасини ўзгартириш юзасидан доимий равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига таклиф киритиб боради.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар