«UzAuto Motors» аёллар учун акция эълон қилди

«UzAuto Motors» аёллар учун акция эълон қилди

«UzAuto Motors» АЖ Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган акция бошлангани ҳақида эълон қилди.

2 дан 8 мартгача давом этадиган мазкур акцияда автомобилларининг техник ҳолатини текширишни истаган барча аёллар иштирок этишлари мумкин.

Компьютер дастурлари ёрдамида диагностика стендларида бизнинг мутахассисларимиз сизнинг автомобилингизни барча техник параметрларини, жиҳозлар, тизимлар ва қисмларнинг ҳолатини текширадилар ва кейинги фойдаланиш бўйича маслаҳат берадилар. Бутун ҳафта давомида, шунингдек, автомобилингизни ювиш, ғилдиракларни мувозанатлаш (балансировка) ва ғилдиракларни мослаштириш (развал схождение) каби бепул хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.

Ушбу акцияда иштирок этиш истагида бўлган аёллар учун 2 мартга қадар компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлиш шарти қўйилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар