Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилаётган Ўзбекистоннинг бизнес иқлимини баҳолаш бўйича сўровнома натижалари

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилаётган Ўзбекистоннинг бизнес иқлимини баҳолаш бўйича сўровнома натижалари

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилаётган Ўзбекистоннинг бизнес иқлимини баҳолаш бўйича сўровнома якунланди. Апрель ойи учун индекс натижалари.

Жорий йилнинг 1-8 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистондаги бизнес иқлимини баҳолаш мақсадида 451 корхонанинг иқтисодий кўрсаткичлари сўровнома усули билан ўрганилди.

Олдин хабар берилганидек, сўровноманинг мақсади Ўзбекистондаги бизнес иқлимини баҳолаш. Сўровномада иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:

Маълумот учун: Баҳолаш Германиянинг ИФО институти томонидан ишлаб чиқилган “Бизнес иқлими индекси” методологияси асосида амалга оширилган.

Бизнес иқлимини баҳолаш учта кўрсаткичдан иборат:

  • Бизнеснинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш. Кўрсаткични ҳисоблаш “Яхши” ва “Ёмон” жавоблари фарқи орқали амалга оширилади. Қуйидаги қиймат -100 пунткдан (барча респондентлар бизнеснинг жорий ҳолатини ёмон деб баҳолайди) 100пунктгача (барча респондентлар бизнеснинг жорий ҳолатини яхши деб баҳолайди) ўзгаради.
  • Кейинги 2-3 ой ичида бизнеснинг ривожланиш истиқболлари. Кўрсаткични ҳисоблаш “Яхшиланади” ва “Ёмонлашади” жавоблари фарқи орқали амалга оширилади. Қуйидаги қиймат -100 пунткдан (респондентлар иқтисодий аҳволи ёмонлашуви кутилади) 100пунктгача (респондентлар иқтисодий аҳволи яхшиланилиши кутилади) ўзгаради.
  • Бизнес иқлимининг қиймати юқорида кўзда тутилган 2 та кўрсаткичнинг ўртача баланс қиймати асосида ҳисобланади. Қуйидаги қиймат -100 пунткдан (барча респондентлар бизнеснинг ҳозирги ҳолатни ёмон деб баҳолайди ва бизнес иқлимнинг ёмонлашуви кутилади) 100 пунктгача (респондентлар бизнеснинг ҳозирги ҳолатини яхши деб баҳолайди ва бизнес иқлимнинг яхшиланиши кутилади) ўзгаради.

Бизнеснинг жорий ҳолат қиймати ва бизнеснинг ривожланиш истиқболлари қиймати орасидаги боғлиқлик мамлакатдаги кейинги 2-3 ойда иқтисодий ривожланиш истиқболларини белгилайди.

Ўзбекистондаги бизнес иқлимини баҳолаш натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди:

Бизнеснинг жорий ҳолат кўрсаткичи 26 пунктни ташкил этди. Бу шуни англатадики, бизнеснинг жорий ҳолати билан боғлиқ ишбилармонлик кайфиятлари ўрта даражада ижобийдир.

Респондентлар томонидан жами 451 та корхонанинг 34 %и - “Яхши”, 46 %и - “Қониқарли” ва 19 %и - “Ёмон” аҳволда деб баҳоланди.

Кейинги 2-3 ой ичида бизнеснинг ривожланиш истиқболлари кўрсаткичи 43 пунктни ташкил этди, яъни тадбиркорларнинг кейинги 2-3 ойда ўз бизнесларини ривожланиш истиқболларига нисбатан умидлари ижобийдир.

Шунингдек, респондентлар томонидан жами , 451 корхонадан 52 %и - “Яхшиланади”, 33 %и - “Ўзгармайди”, 14 %и - “Ёмонлашади” деб баҳоланди.

Бунда бизнес иқлими кўрсаткичи 35 пунктни ташкил қилди, яъни Ўзбекистондаги бизнес иқлими “Яхши” деб баҳоланмоқда. Иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан, бизнеснинг ҳозирги ҳолати қиймати ва бизнеснинг ривожланиш истиқболлари қиймати ўртасидаги боғлиқлик мамлакат иқтисодиёти яқин 2-3 ой ичида жадал ривожланишни бошдан кечиришини англатади.

Маълумот учун: бизнес иқлимга ўхшаш кўрсаткичлар Россияда (-7), Қозоғистонда (2) ўтган ойга нисбатан кескин пасайишни кўрсатди.

Илгари Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази апрель ойида Ишбилармонлик фаоллиги индексини (ИФИ) эълон қилган эди, унда нафақат олдинги ойга, балки ўтган йилнинг шу ойига нисбатан салбий ўзгаришлар юз берди. ИФИ пасайишининг асосий сабаби 2020 йил март ойи охирида республиканинг барча ҳудудларида карантин жорий этилгани деб ҳисобланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, статистика маълумотлари асосида ишлаб чиқилган ва ишбилармонлик фаоллигини баҳолайдиган маъмурий ва миқдорий кўрсаткичларни кўрсатадиган ИФИ дан фарқли ўлароқ, Ўзбекистоннинг бизнес иқлими индекси иккита йўналишда сўров ўтказиш йўли билан ҳисоблаб чиқилган: бизнеснинг ҳозирги ҳолати ва кейинги 2-3 ой ичида бизнеснинг ривожланиш истиқболларини баҳолаш.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ушбу сўровномада иштирок этган тадбиркорларга ва корхоналар вакилларига миннатдорчилик билдиради.

Кейинги сўровнома жорий йилнинг май ойининг охирида ўтказилади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar