Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳити июнь ойида сезиларли даражада ўсди

Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳити июнь ойида сезиларли даражада ўсди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) жорий йилнинг июнь ойида корхоналар ўртасида ўтказилган сўровнинг учинчи босқичини ўтказди. Сўровномада республиканинг барча ҳудудларидан 998 та корхона қатнашди.

Маълумот учун: Баҳолаш Германиянинг ИФО институти томонидан ишлаб чиқилган “Бизнес иқлими индекси” методологияси асосида амалга оширилган.

Корхоналарни ўрганиш икки йўналишда олиб борилди: бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш ва тадбиркорларнинг кейинги 2-3 ой ичида ўз бизнесларини ривожлантириш истиқболларига бўлган умидлари.

Ўзбекистондаги бизнес иқлимини баҳолаш натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди:

Бизнеснинг жорий ҳолат кўрсаткичи 30 пунктни ташкил этди (ўтган ойга нисбатан 15 пунктга кўпайган), бу эса ўз бизнеснинг жорий ҳолати билан боғлиқ ишбилармонлик кайфияти ўрта даражача ижобий эканлигини англатади (1-жадвал).

Кейинги 2-3 ой ичида бизнеснинг ривожланиш истиқболлари кўрсаткичи 74 пунктни ташкил этди (ўтган ойга нисбатан 44 пункитга кўпайган), яъни тадбиркорларнинг кейинги 2-3 ойда ўз бизнесларини ривожланиш истиқболларига нисбатан умидлари ижобийдир (1-жадвал).

Бунда бизнес иқлими кўрсаткичи 51 пунктни ташкил қилди (ўтган ойга нисбатан 29 пункитга кўпайган), яъни Ўзбекистондаги бизнес иқлими “Яхши” деб баҳоланмоқда. Иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан, бизнеснинг ҳозирги ҳолати қиймати ва бизнеснинг ривожланиш истиқболлари қиймати ўртасидаги боғлиқлик мамлакат иқтисодиёти яқин 2-3 ой ичида жадал ривожланишни бошдан кечиришини англатади (2-расм).

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий циклининг босқичлари

Маълумот учун: бизнес иқлимга ўхшаш кўрсаткичлар Россияда (-6), ўтган ойга нисбатан 3 баллга ошганлигини кўрсатди.

1-жадвал

Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳити кўрсаткичларининг аҳамияти

Давр

04/2020

05/2020

06/2020

Ҳозирги ҳолат

26

15

30

Истиқболни кутиш

43

30

74

Ишбилармонлик муҳити

35

22

51

1-расм

Ишбилармонлик иқлими кўрсаткичларининг динамикаси, ривожланиш истиқболлари ва ҳозирги ҳолати бўйича тахминлар

Ишбилармонлик муҳитини баҳолаш учта асосий кўрсаткични ўз ичига олади:

Бизнеснинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш. У "яхши" ва "ёмон" жавоблар ўртасидаги фарқ сифатида умумий танланганнинг фоизига қараб ҳисобланади. Ҳозирги ҳолатнинг қиймати -100 баллдан (барча респондентлар ҳозирги ҳолатни ёмон деб баҳолайди) 100 баллгача (барча респондентлар ҳозирги ҳолатни яхши деб баҳолайдилар);

Кейинги 2-3 ойда бизнесни ривожлантириш истиқболлари. Ушбу "яхшиланади" ва "ёмонлашади" деган жавоблар ўртасидаги фарқ жами танланганларга фоиз сифатида ҳисобланади. Кутиш қиймати -100 баллдан (барча респондентлар ўз бизнесларининг янада ёмонлашиши мумкинлигин тахмин қилишмоқда) 100 баллгача ўзгарадилар (барча респондентлар ўз бизнесларининг янада яхшиланишини кутишмоқдалар);

Ишбилармонлик иқлимининг қиймати жорий ҳолат ва бизнес истиқболларининг ўртача баланс қийматлари асосида ҳисобланади. Ишбилармонлик иқлимининг қиймати -100 балл (барча респондентлар ҳозирги аҳволни ёмон деб баҳоладилар ва бизнесининг янада ёмонлашишини кутмоқда) ва 100 балл (барча респондентлар ҳозирги ҳолатни яхши деб билишади ва ўз бизнесларида янада яхшиланишни кутишади).

Мавжуд ҳолат кўрсаткичлари ва истиқболларни кутиш ўртасидаги боғлиқлик асосида келгуси 2-3 ой учун мамлакатда иқтисодий циклнинг босқичларини аниқлаш мумкин (2-расм).

Aгар ҳозирги ҳолат ва кутилаётган ҳар иккала қиймат ҳам салбий бўлса, кейинги 2-3 ой ичида мамлакат иқтисодиёти таназзул ҳолатида бўлади.

Агар ҳозирги ҳолатнинг қиймати салбий бўлса, кутиш қиймати ижобий бўлса, иқтисодиёт кейинги 2-3 ой ичида тикланади ёки жонланади.

Aгар ҳозирги ҳолат ва кутилган натижаларнинг иккаласи ҳам ижобий бўлса, кейинги 2-3 ой ичида иқтисодиёт жадал ривожланишни бошдан кечиради.

Aгар ҳозирги ҳолатнинг қиймати ижобий бўлса, кутиш қиймати эса салбий бўлса, кейинги 2-3 ой ичида иқтисодиёт ўсишнинг пасайиши кузатилади.

Ферузбек Давлетов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar