A+ A A-

Саволларга ЙҲХБ жавоб бермоқда

  • Автор  Экономическое обозрение
Оцените материал
(1 Голосовать)

— Пиёдалар яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўхтаганлигига ва уларни ўтказиб юбораётганига ишонч ҳосил қилмай туриб, пиёдалар ўтиш жойидан қатнов қисмини кесиб ўтишни бошлаш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Бунда автомобиллар оқими шиддатли бўлгани учун авария ҳолатларини юзага келтирмаслик мақсадида ҳайдовчи пиёдага йўл бермасдан ҳаракатланиши мумкин. ЙПХ ҳодими томонидан эса ҳайдовчига нисбатан ЙҲҚнинг 16.1 банди талабларига риоя қилмаганлик айблови қўйилади. Бундай вазиятларда қандай йўл тутиш лозим?

— Транспорт воситаси хайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида қатнов қисмидан ўтаётган пиёдаларга йўл бериши шарт. Ушбу талабни бажармаган транспорт воситаси хайдовчисига нисбатан ЙХҚнинг 16.1 бандига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилади.

 

— Ҳайдовчининг алкоголли ичимликлар истеъмол қилганлигини текширувдан ўтказиш зарурати юзага келганда ЙПХ ҳодими қандай йўл тутиши керак? Ҳайдовчини экспертиза текширувидан ўтказиш учун олиб боришдан аввал, ҳайдовчини транспорт воситасини бошқаришдан четлаштириш тўғрисидаги баённомани тузиши керакми?

— Транспорт воситасини маст ҳолатда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар бўлган шахс транспорт воситасини бошқаришдан четлаштирилиши ва мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказилиши керак.

Мазкур шахсни текширишга юбориш ва бу текширувни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ҳуқуқбузар текширишдан ўтишдан буйин товлаган тақдирда икки гувоҳ ёки холис иштирокида маъмурий баённома тузилиб, у транспорт воситасини бошқаришдан четлаштирилади.

Маъмурий баённомада мастлик белгилари ва ҳуқуқбузарнинг текширишдан бўйин товлаш ҳаракатлари батафеил кўрсатилади.

Маъмурий баённомага ҳуқуқбузарнинг бўйин товлаш сабаблари ҳақидаги тушунтириш хати ва икки гувоҳ ёки холис иштирокида тузилган далолатнома илова қилинади.

 

— Ҳайдовчи светофорнинг рухсат этувчи ишорасида тўхташ чизиғидан ўтиб чорраҳага кириб келса, бироқ ҳаракатни бошлашидан аввал светофорнинг таъқиқловчи ишораси ёниб қолса, нима қилиш лозим? ЙПХ ҳодими ушбу ҳолатда ҳайдовчини светофорнинг тақиқловчи ишорасига ўтганлик ёки тўхташ чизиғидан ўтиб тўхтаганлик учун тўхтатиши мумкинми?

— Светофорнинг ёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида хайдовчилар транспорт воситаларини тўхташ чизиғи олдида, бундай чизиқлар бўлмаганда эса, пиёдаларга халақит қилмасдан қатнов қисмлари кесишмаси олдида тўхташи керак.

Агар светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чоррахага кирган хайдовчи, ундан чиқишдаги светофор ишорасидан қатъий назар, белгиланган йўналишда харакатни давом эттириши керак, бирок чоррахада светофорнинг тақиқловчи чироғи ёниб турган бўлса ва хайдовчи тўхташ чизғи олдида тўхташ имконияти бўла туриб, тўхташ чизиғидан ўтиб тўхтаса хайдовчига нисбатан ЙПХ ходими томонидан қонуний чора кўрилади.

 

— Сўнгги пайтларда автомобилларга ёпиштирилган турли хил наклейкалар: ғалаба кунига аталган расмлар, ҳайвонлар расмлари, ижтимоий тармоқдаги турли хил гуруҳларни англатувчи наклейкалар, ёзувлар ва бошқаларни гувоҳи бўлмоқдамиз. Бундай наклейкаларни автотранспортга ёпиштириш қанчалик қонуний ва қандай талаблар мавжуд? ЙПХ ҳодими уларни олиб ташлашни талаб этишга ҳақлими?

— Транспорт воситаси эгаси ЙХҚнинг 7.3 бандига асосан теварак атроф кўринишини чекловчи қўшимча нарсалар ўрнатиши тақиқланади. Шу сабабли, транспорт воситаларига ўрнатилган ёки ёпиштирилган хар-хил ёзувлар ёки суратларни олиб гашлашлари тўғрисида ЙПХ ходими талаб қилишга хақли.

 

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012 йилнинг 4 июлида тасдиқланган 191-сонли Умумий техник регламентга асосан, ён ойналари мавжуд М1 категориясидаги транспорт воситаларининг орқа ойнасини қорайтириш ман этилмаган. Буни, орқа ойнани қорайтириш мумкин дея тушунсак бўладими?

— ЙПХ ходими тезлик ўлчаш мосламасининг видерегистраторида кўрсатилган тезилик бўйича хайдовчига маъмурий баённома расмийлаштиради. Агарда хайдовчи тезликни оширмаганлиги юзасидан эътироз билдириб, қоидабузарлигини инкор қилса, бу хақда суд идораларига мурожаат қилиши мумкин.

 

Архив номеров за 2015 год

Задайте вопрос эксперту

Воспользуйтесь возможностью задать вопрос экспертам, выбрав в списке ниже интересующую вас тему. Ответы на наиболее интересные вопросы появятся на страницах журнала "Экономическое обозрение".
Неверный ввод
Неверный ввод

Подписка

Уважаемые читатели!

Не забудьте оформить подписку на наш журнал на 2017 год.

Подписаться на журнал можно с любого очередного месяца во всех почтовых отделениях Узбекистана.

Оформить подписку можно также через редакцию, оплатив счет.

Наши подписные индексы:
- для индивидуальных подписчиков - 957;
- для предприятий и организаций - 958.

Журнал выходит 12 раз в год.

Цитатник "ЭО"

"Можно производить всё, чтобы не зависеть от импорта продовольствия. Но выгоднее возделывать то, что лучше растет и лучше продается".
ЭО, №6, 2013 г.
Review.uz 2014 - 2017. Все права защищены.
Перепечатка материалов допускается только при наличии активной ссылки на портал.