A+ A A-

Даромадга қараб буромад

  • Автор  Феруза Мусаева
Оцените материал
(1 Голосовать)
Даромадга қараб буромад Даромадга қараб буромад

Маҳаллий бюджетларнинг ижтимоий самарадорлигини оширишда жаҳон тажрибасини ўрганиш ва уларни Ўзбекистон шароитида қўллаш қандай самара беради.

Ҳар қандай демократик давлат тузимининг зарурий жиҳатларидан бири маҳаллий ўзини-ўзи бошқаришдир. Маҳаллий бошқарув ва ижроия органларига юклатилган вазифаларни бажариш учун уларга муайян мулкий ва молиявий бюджет ҳуқуқлари берилади. Маҳаллий бюджетлар орқали ижтимоий истеъмол фондлари аҳолининг тегишли гуруҳлари ўртасида тақсимланади.

Аввал даромад...

Давлат бюджетининг барча босқичларида мувозанатни сақлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга йўналтирилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича кенг қамровли лойиҳаларни ишлаб чиқишга бўлган эҳтиёж янада ортмоқда. Бунинг асосий сабаби Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев 2016 йил якунлари ва 2017 йилги иқтисодий дастурнинг устувор вазифаларига бағишланган маърузасида ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетларнинг маблағлари етарли эмаслигига алоҳида эътибор қаратди.

Бунинг салбий омиллари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин.

Ҳудуд иқтисодиётида юқори қўшимча қиймат ярата оладиган тармоқларнинг шакилланмаганлиги;

Ҳудуд иқтисодий салохиятига нисбатан ижтимоий мажбуриятларнинг салмоқлилиги;

Ноформал ҳамда яширим фаолият турларининг кенгайиши натижасида солиққа тортиш базасиниг нисбатан торайиб бориши ва бошқалар.

Қайд этиб ўтилган сабаблар туфайли бугунги кунда республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги муносабатларни бир тизимга келтириш жараёни қийин кечмоқда.

Албатта сўнгги йилларда иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг асосий устувор йўналишлари бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида юқори даромадли тармоқларни ривожлантириш кўпгина ҳудудлар маҳаллий бюджетларининг мустақиллигини ошириш ва субвенциядан чиқаришга ижобий таъсир кўрсатди.

Албатта бюджет даромадларини тўғри ва етарли даражада шакиллантириш жуда муҳим масала. Шунинг билан биргаликда, маҳаллий бюджет ижросининг ижтимоий самарадорлигини ошириш ҳам ҳозирги даврнинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда

...сўнгра буромад

Маҳаллий бюджетнинг ижтимоий-маданий тадбирларга йўналтирилган харажатлари самарадорлиги аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини тўғри аниқлаш ва уларни ўз вақтида молиялаштириш, даромад манбалари ва харажатлар ўртасидаги мувозанатни аниқлашни талаб қилади.

Бу ўринда давлат таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ижтимоий таъминотни ривожлантиришга ҳамда аҳолининг энг ҳимоясиз ва муҳтож бўлган табақаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган миллий дастурларни сифатли ишлаб чиқиш муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга, маҳаллий бюджет ҳаражатлари ижтимоий-маданий талабларнинг ортиб бориши ҳам етарли даражада асосланган бўлиши керак, яъни иқтисодиёт ривожланганлик даражасига қараб бундай тадбирларга қўл уриш мақсадга мувофиқдир.

Масалан, эркин нарх ва юқори инфляция шароитида аҳолининг турмуш даражаси пасаймаслиги учун бюджетда аҳоли даромадларини индексациялашни таъминлашга қаратилган харажатларни кўзда тутиш жаҳон тажрибасида кенг кўрсатилади.

Бундан ташқари, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилот ҳамда муассаса ходимларининг иш хақи, нафақа, стипендия ва бошқа тўловларининг миқдори қайта кўриб турилиши керак.

Ижтимоий соҳани маблағ билан таъминлаш борасида тажриба шуни кўрсатмоқдаки, кўпгина ривожланган мамлакатларда ижтимоий соҳа харажатлари давлатнинг асосий молиявий фаолияти ҳисобланиб, улар бу молиявий фаолиятни маҳаллий бюджетлар томонидан амалга оширади. Фикримизнинг ёрқин далили сифатида Чили давлатининг маҳаллий бюджетлари томонидан амалга оширилган ижтимоий соҳа харажатларини мисол келтирадиган бўлсак, ушбу давлат тажрибасини ривожланаётган давлатларда қўллаш самарали ҳисобланади.

Чили ислоҳотининг моҳияти тақсимот тизимидан жамғаришга ўтиш, давлат нафақа таъминоти улушини кўп даражада қисқартириш ва хусусий нафақа фондларининг юзага келишидан иборат бўлди.

Давлат нафақа суғурта тизими фақат дастлабки вақтда самарали бўлди. Одатдагидек, нафақахўрларнинг дастлабки авлоди учун анча қулайлик яратилди, улар нафақа тизимига келиб тушадиган катта миқдордаги қайта тақсимлаш орқали маблағ билан таъминланади. Бироқ катта миқдордаги тўловлар, нафақа тизимининг узоқ муддатга режалаштирилмаганлиги, ижтимоий масалаларнинг марказлаштирилган тартибда ҳал қилиниши шунга олиб келдики, бу тизим доимий (пермамент) танглик ҳолатига тушиб қолди.

 

Давлат бюджетининг барча босқичларида мувозанатни сақлаш,

 маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга йўналтирилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича кенг қамровли лойиҳаларни ишлаб чиқишга

бўлган эҳтиёж янада ортмоқда

 

Нисбатан кейинги давр нафақахўрлар авлодига кўрсатилган омиллардан ташқари, макроиқтисодий омиллар — ЯИМ, фоиз миқдори, инфляция, валюта айирбошлаш курсининг ўсиш даражаси ҳам таъсир кўрсата бошлади.

Нафақа фондларини бошқариш давлатга тегишли бўлиб, у тўпланаётган бадалларнинг хавфсизлигини ва энг кам тўловларнинг бир хил даражада бўлишини таъминлайди.

Юзага келган бундай вазиятда нафақа таъминотини ислоҳ қилиш иқтисодий ислоҳотлар умумий жараёни билан боғлиқ бўлган бир қанча муаммоларни ҳал қилиш лозимлигини кўрсатди. Уларнинг ичида Дж. Грюбер томонидан аниқланган 3 та асосий муаммо, яни:

ҳозирги нафақахўрлар турмуш даражасининг пасайиши;

нафақа таъминоти даражасининг нафақахўр меҳнати ҳиссаси миқдоридан ажратилганлиги;

нафақа таъминотида молиявий тизим мувозанати бузилганлигини ажратиш мумкин. Ушбу муаммоларнинг ҳал қилинишини нафақа тизимини ислоҳ қилиш йўлларининг мақсадга мувофиқлик мезонлари ўрнида кўриш мумкин.

Мавжуд имкониятлар

2016 йил якунлари бўйича мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот 7,8 фоиз ўсганлигига қарамай маҳаллий бюджетларнинг даромадлари 2015 йилга қараганда 3,4 фоизга пасайган. Шу сабабли ҳам 2017–2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга йўналтирилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги бежизга эмас.

Маҳаллий бюджетлар даромадларини оширишнинг мавжуд имкониятларидан яна бири бу — жойларда аҳолининг иқтисодий активлигини оширишга имкониятлар яратиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларни тадбиркорлик фаолиятидан олаётган даромадларини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириб бориш билан боғлиқдир. Бунда тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадни солиққа тортиш ставкалари маҳаллий ҳокимиятлар томонидан мустақил ўрнатилади. Бунда авваламбор ставка ўрнатишда барча якка меҳнат фаолияти билан шуғулланувчилар учун тенг шароит яратиш, даромадларни тўлиқ солиққа тортилишини таъминлаш зарурдир. Шунингдек, ушбу солиқ ставкаларини инфляция даражасига қараб ўзгартириб бориш мақсадга мувофиқдир.

Ижтимоий таъминот тизими ижтимоий таъминлаш турларининг кўплиги ва уларни молиялаштириш манбаларининг кўпканалли эканлиги билан ифодаланади.

Ижтимоий соҳа харажатлари таркибида салмоқли улушни таълим тизимига ажратилаётган харажатлар ташкил этади. Шу ўринда қуйидаги назарий таклифни келтирсак. Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда таълимнинг учта асосий моделини ажратиб кўрсатиш мумкин: Осиё модели, Америка модели, Европа модели кабилар. Осиё таълим модели таълимни молиялаштиришда давлатдан ташқари хусусий бизнес ҳам алоҳида ўринга эга. Бу моделда таълимни молиялаштиришда маҳаллий манбалар миллий манбаларга қараганда кўпроқни ташкил этади. Бошланғич ва ўрта таълим асосан бепул, олий таълим эса пуллидир. Олий таълимда талабаларга грантлар ва кредитлар ҳисобидан таълим хизматлари учун пул тўлаш бўйича ёрдам берадиган кўп тармоқли тизим ҳам мавжуд. Масалан, Япония таълим тизими мамлакат умумбюджети учун нисбатан арзон тушмоқда. Япония ҳукуматининг таълимга қиладиган сарфи ялпи миллий маҳсулотнинг 5,5-6%ини ташкил этади, бу кўрсаткич АҚШда 7,1%ни, Буюк Британияда эса 7,7%ни ташкил этади. Японияда олий таълим давлат ва хусусий таълим муассасаларига таянади. Ғарб мамлакатлари таълим муассасалари харажатлари ҳукумат грантлари, талабалардан таълим учун олинадиган ҳақ, тижорат фаолиятидан олинадиган даромадлар ҳисобига қопланади. Турли мамлакатларда улар нисбати ҳар хил бўлиб, вақти-вақти билан бу кўрсаткичлар нисбати ўзгариб туради. Талабалар шахсий кундалик сарф-харажатларни қуйидагилар ҳисобига шакллантиради:

ота-оналарининг маблағи;

ҳукуматдан олинган индивидуал грантлар:

талабаларга тарқатиладиган махсус заёмлар;

қўшимча даромадлар

Сабоқлар

Мамлакатимизда ҳам ҳудди Япониядаги каби катта маблағ талаб қилувчи олий ўқув юртларигина давлат иҳтиёрида қолса ва нисбатан камроқ маблағ талаб қилувчи ОТМлар эса хусусий секторга тақсимланса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки таълимни хусусийлаштириш бу соҳага қўшимча маблағ жалб этишга кўмаклашади. Қолаверса, хусусий ОТМларини турли йўллар билан рағбатлантириш зарур, масалан, ҳар хил солиқ имтиёзлари бериш ҳамда лицензия олишни янада оптимал вариантларига қўллаш лозим.

Ривожланган чет эл мамлакатларида йўлга қўйилган таълим тизими ва уни молиялаштириш усулларини ўрганиб, хулоса қилиш мумкинки, бу моделларнинг айрим самарали жиҳатларини мамлакатимиз таълим тизимига жорий қилиш долзарб масалалардан биридир. Фикримизча, давлат бюджетидан таълим тизимига ажратилаётган харажатлар жами бюджет харажатларининг 34–35 фоизини ташкил қилаётган бир даврда бу маблағларни режалаштириш ва бюджет маблағларининг чекланганлиги шароитида таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари даромад топишлари учун шарт-шароитлар яратиб бериш таълим тизимининг моддий таъминотига ва унда ишловчиларнинг қўшимча даромад топишлари имкониятига ижобий таъсир кўрсатади. Яъни, таълим муассасаларининг ўз фаолият турлари бўйича қўшимча пуллик хизмат кўрсатишларини рағбатлантириш эса аҳолининг таълим хизматларига ошиб бораётган эхтиёжини тўлароқ қондириш имконини беради. Қолаверса, маориф ташкилотларида ташкил этилаётган ривожлантириш фондининг тақсимланиши қуйидаги тартибда амалга оширилмоқда, яни шаклланган маблағларнинг:

15 фоизгача бюджет ташкилоти ходимларини рағбатлантиришга;

85 фоиздан кам бўлмагани бюджет ташкилотининг моддий техника базасини кенгайтиришга.

 

Ижтимоий соҳа харажатлари таркибида салмоқли улушни

та`лим тизимига ажратилаётган харажатлар ташкил этади

 

Бизнинг фикримизча, мазкур фонднинг тақсимланишида, ишчи ва ходимларни рағбатлантиришда муайян чегара қўйилган бўлиб, ушбу чегара уларнинг ташаббус кўрсатиб ишлаши учун қисман тўсиқ бўлмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, қўшимча топилган маблағларнинг тақсимланиш чегараси 50 % / 50 % бўлганда мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу ўз ўринда ишчи ва хизматчиларнинг ташаббус фаолиятини кенгайтириб, уларнинг муқим ишлаши учун қулай шарт-шароитлар яратган бўлар эди.

 

Феруза Мусаева 

Задайте вопрос эксперту

Воспользуйтесь возможностью задать вопрос экспертам, выбрав в списке ниже интересующую вас тему. Ответы на наиболее интересные вопросы появятся на страницах журнала "Экономическое обозрение".
Неверный ввод
Неверный ввод

Подписка

Уважаемые читатели!

Не забудьте оформить подписку на наш журнал на 2017 год.

Подписаться на журнал можно с любого очередного месяца во всех почтовых отделениях Узбекистана.

Оформить подписку можно также через редакцию, оплатив счет.

Наши подписные индексы:
- для индивидуальных подписчиков - 957;
- для предприятий и организаций - 958.

Журнал выходит 12 раз в год.

Review.uz 2014 - 2017. Все права защищены.
Перепечатка материалов допускается только при наличии активной ссылки на портал.