Ўзбекистонда “COVID19 риск индекси” ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда “COVID19 риск индекси” ишлаб чиқилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Тараққиёт стратегиясимаркази билан ҳамкорликда ҳамда Жаҳон банки томонидан Ўзбекистон фуқароларини тинглашлойиҳасининг янгиланган натижалари асосида “COVID-19 пандемиясининг жамиятга таъсирини динамик аниқлашмавзусида техник хисобот тайёрланди. Шунингдек, ўтган даврда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистонда аҳоли фаровонлигини ошириш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш бўйича бир қатор тавсиялар тайёрланди.

Мазкур лойиҳа доирасида "COVID19 риск индекси” ҳам ишлаб чиқилди.

Тадқиқотнинг мақсади – пандемия таъсирининг хавф омилларини маҳаллалар даражасида аниқлашдан иборат. Тадқиқот доирасида Ўзбекистонда маҳаллалар даражасида CОВИД-19 пандемиясининг хавф-хатарлари ва ижтимоий-иқтисодий оқибатлари билан боғлиқ асосий кўрсаткичлар базаси шакллантирилди.

Маҳаллалар даражасида пандемия учун хавф омилларини ўрганишнинг аҳамияти шундаки, келтирилган таҳлиллар ресурсларни тақсимлаш бўйича қарорларни янада самаралироқ қабул қилишга имкон беради ва маҳаллий ҳокимият органлари учун ижтимоий-иқтисодий инқирозга қарши чоралар дастурларини самарали амалга ошириш учун таҳлилий маълумотлар тақдим этади.

“COVID19 риск индекси” ишлаб чиқилди

Индекснинг мақсади – юзага келиши мумкин бўлган турли хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда, маҳаллаларни хатарли гуруҳлар бўйича таснифлашдан иборат. Бунинг ёрдамида ҳудудлар учун мақсадли сиёсат ишлаб чиқиш ва ислоҳотлар самарадорлигини ошириш мумкин.

Индексни ҳисоблашда республикадаги 9102 та маҳалланинг паспорт маълумотлари, Жаҳон банки ва Марказий банк томонидан ўтказилган сўровнома натижаларидан фойдаланилган. “CОVID19 риск индекси” олтита йўналишдан иборат:

  1. Кексалар ва ногиронлар;
  2. Иқтисодий омиллар;
  3. Ижтимоий кўмак;
  4. Хизматлар ва маҳаллий инфратузилма;
  5. Миграция;
  6. Монетар камбағаллик хусусиятлари

Ҳар бир йўналиш бир неча риск омилларига асосланган. Индекс баллари 0 дан 1 гача бўлиб, 1 га яқинлашган сайин ҳудуд учун хавф даражаси юқорироқ бўлиб боради.

Индекс натижалари

Натижалар шуни кўрсатадики, Сирдарё вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятидаги аксарият маҳаллалар бир неча бор такрорланадиган омилларига дуч келишмоқда. Ушбу минтақаларда аҳоли жон бошига тахминий истеъмол даражаси паст бўлган (пандемиягача бўлган давргача), нисбатан барқарор бандлик, ишсизлик даражаси юқори (пандемиягача бўлган давргача) ва пул ўтказмаларига қарамлик даражаси юқори бўлган маҳаллалар сони нисбатан юқори.

Тошкент вилоятида (асосан қишлоқ ҳудудларида), маҳаллаларнинг нисбатан кам қисми "ўта муҳтож" тоифасига кирган (1-диаграмма).

1-диаграмма. Энг кўп кесишадиган омиллар (қизил рангда) ва энг паст кўрсаткичлар (кўк рангда)

Кексалар ва ногиронлар

Қорақалпоғистон, Тошкент ва Андижон вилоятлари ёш ва ногиронлик кўрсаткичлари жиҳатидан хавф юқори бўлган ҳудудлардир. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган ва Андижон вилоятларида кексалар учун хатарлар энг катта ҳудудлар ҳисобланади, Тошкент ва Андижон шаҳарлари эса ногиронлар учун энг юқори хатарли ҳудуд ҳисобланади.

Иқтисодий омиллар

Бухоро, Фарғона ва Сирдарё вилоятлари иқтисодий хавф даражаси юқори бўлган ҳудудлар сифатида тан олинган. Хусусан, Фарғона вилояти маҳаллалари ишсизлар сони бўйича, Навоий, Самарқанд, Бухоро ва Андижон вилоятлари оилавий бизнес ва чакана савдо билан шуғулланадиган аҳоли улуши бўйича, Сирдарё вилояти эса тадбиркорлик ва чакана савдо корхоналари улуши бўйича энг юқори хатар гуруҳига кирган.

Ижтимоий кўмак ва тўловлар

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларидаги маҳаллаларда ижтимоий ёрдам олувчи аҳолининг улуши мамлакатнинг бошқа ҳудудларига нисбатан юқори. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллаларда боқувчисини йўқотган оилаларнинг улуши бўйича етакчи бўлса, Тошкент шаҳрида эса бундай маҳаллалар сони энг паст кўрсаткичга эга.

Хизматлар ва маҳаллий инфратузилма

Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Наманган вилоятларида хизмат кўрсатиш инфратузилмасининг қамров даражаси пастлиги кузатилди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда касалхоналар жойлашган маҳаллалар сони ва Наманганда поликлиникалар сони бўйича паст кўрсаткичлар кузатилди. Навоий вилоятида ҳар бир оилага тўғри келадиган хонадонлар сони бўйича республика даражасида энг паст кўрсаткич эканлиги аниқланди.

Миграция

Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида меҳнат мухожирлари пул ўтказмаларининг аҳамияти бошқа ҳудудларга қараганда юқори.

Меҳнат миграцияси хавфи даражаси ишлаш мақсадида хорижга чиқиб кетган фуқароларнинг умумий аҳоли сонига нисбати билан белгиланади. Шунингдек, хорижга кетган фуқаролар орасида аёлларнинг сони ҳам ҳисобга олинади.

Шу билан бирга, Жиззах, Навоий, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида меҳнат миграцияси бўйича кўрсаткичлар республика бўйича нисбатан паст даражада эканлиги қайд этилди.

Монетар камбағаллик хусусиятлари

Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида камбағаллик ўртача кўрсаткичи 10 %дан юқори бўлган туманлар сони нисбатан кўпроқ. Қорақалпоғистон Республикасида ушбу мезон бўйича хавф остида бўлган маҳаллалар сони энг кўп.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar