Яширин иқтисодиётни қисқартиришга доир Президент фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Яширин иқтисодиётни қисқартиришга доир Президент фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Молия вазирлиги томонидан “Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент фармони лойиҳасини тайёрланиб, умумий муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2021 йил 1 январдан:

“а) 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга, умумий овқатланиш соҳасидаги кичик бизнес субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмаслиги тартиби жорий этилади;

б) жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида 5 кишидан кўп бўлмаган ўриндиқли (ҳайдовчини ҳисобга олган ҳолда) енгил автомобиль транспортида ташиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.

Бунда ўзини ўзи банд этувчи шахслар енгил автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини мобил иловалар – агрегаторлар орқали амалга оширганларида олинган даромадларга ижтимоий солиқни тўлаш билан бир қаторда жисмоний шаҳслардан даромад солиғи белгиланган тўлов ставка бўйича олинган даромад суммаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда солиқ солинади;

в) риелторлик фаолияти билан шуғулланадиган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача пасайтирилади;

г) товарларни ташишни амалга оширувчи транспорт воситаларининг (божхона назорати остидаги транзит ва импорт товарлари бундан мустасно) электрон ҳисоб-фактуралар, тўлов терминаллари квитанциялари ва улардаги онлайн-касса машиналарининг чекларини расмийлаштирмаган ҳолда ҳаракатланиши таъқиқланади;

д) ҳисоб-фактураларни электрон алмашинуви билан бир қаторда товарларни (хизматларни) етказиб бериш шартномаларини ва инвентаризацияни олиш учун ишончномаларни мажбурий электрон рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилади; е) қурилиш корхоналарига ишчиларни иш ҳақини унинг ҳажми ҳисобот даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг жами миқдорининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда) нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан ёллашга муддатли равишда рухсат берилади.

Бунда:

  • қурилиш ташкилотлари белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқнинг тўланишини таъминлайди, шунингдек ҳар ойда давлат солиқ органларига шартномасиз қабул қилинган ходимларнинг реестрини, уларга тўланган нақд пул миқдорини кўрсатиб боради;
  • Давлат солиқ хизмати органлари қурилиш ташкилотлари томонидан тақдим этилган реестрлар асосида солиқ тўловчиларни автоматик равишда идентификациялайдилар ва тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисобга олишни таъминлайдилар.

Белгилансинки, шартнома тузмасдан ишга ёлланган шахсларга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар рўй берган тақдирида ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлайдиган қонун ҳужжатлари нормалари татбиқ этилади”, - дейилган ҳужжатда.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar