Ўзбекистонда февраль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 34 бирликка ошди

Ўзбекистонда февраль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 34 бирликка ошди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2021 йил февраль ойида 1034 бирликни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 фоизга ошди.

Ишбилармонлик фаоллиги индексида ўтган ойга нисбатан ҳам, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам ижобий ўсиш кузатилди.

1-расм. 2021 йилнинг февраль ойида ИФИ ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 фоизга ошган.

Компонентлар даражасида ўзгаришлар бўлган.

2021 йилнинг февраль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 9,9 фоизга ошиб, 1099 бирликни ташкил этиши қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 19,6 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,3 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 6,8 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 0,5 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида Фарғона вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2021 йил февраль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 11 та ҳудудда ўтган ойга (2021 йил январь) нисбатан ўсиш кузатилган. Фарғона (51,3%), Бухоро (44,1%), Самарқанд (35,2%) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (34,5%) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

2-расм. 2021 йил февраль ойида ҳудудлар кесимида ишбилармонлик фаоллиги индекси

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2021 йил февраль ойида банклараро тўлов операциялари сони 4 362,9 минг тани ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 715,4 минг транзакцияга (19,6%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудларда ошган.

2021 йил февралда республиканинг барча 14 та ҳудудларида, юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Хоразм (26,9%), Қашқадарё (26,5%), Сирдарё (24,0%), Жиззах (23,6%) ва Навоий (23,5%) вилоятларида кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2021 йилнинг февраль ойида ИФИнинг биржа компоненти ўтган ойга нисбатан 1,0677 бирликни ташкил этди ва 6,8 фоизга ошган. Ушбу компонентнинг ошиши битимлар сонининг 20,8% га ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2021 йил февраль ойида 4 861,7 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 18,5 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2021 йил февраль ойида 1,0125 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,25 фоизга ошганлигини кўрсатади.

2021 йил февраль ойида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга нисбатан 7 338 тага кўпайиб, 531 474 тани (2021 йилнинг январь ойида 524 136 та) ташкил этди.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 26 тага ошган.

Ҳисобот даврида, ўтган ойга нисбатан кичик корхоналар сони 417 244 тадан 423 511 тагача ошган (ўсиш 6 267 та). Фермер хўжаликлари сони 103 900 тадан 104 945 тагача (ўсиш 1 045 та) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 018 тани ташкил этиб, 2021 йилнинг январь ойига нисбатан 26 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2021 йил февраль ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,0045 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг январь ойига нисбатан 0,5 фоизга ошган. Жорий йилнинг февраль ойида юридик шахслар томонидан 225 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва унинг ҳудудларида ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Ўзбекистон Республикаси

1099

1,1961

1,0677

1,0125

1,0045

Сирдарё вилояти

↑1490

↑1,2396

↑1,9342

↑1,0105

↑2,0000

Сурхондарё вилояти

↑1481

↑1,2255

↑2,0000

↑1,0110

↑1,0000

Бухоро вилояти

↑1376

↑1,1830

↑1,6030

↑1,0157

↑3,2500

Қашқадарё вилояти

↑1272

↑1,2645

↑1,4345

↑1,0253

↑1,0000

Тошкент вилояти

↑1247

↑1,1763

↑1,4226

↑1,0071

↑1,5000

Андижон вилояти

↑1184

↑1,1783

↑1,2235

↑1,0102

↑2,0000

Наманган вилояти

↑1152

↑1,1587

↑1,1293

↑1,0211

↑2,3333

Фарғона вилояти

↑1147

↑1,1945

↑1,2344

↑1,0107

↓0,4286

Навоий вилояти

↑1135

↑1,2350

↑1,2015

↑1,0101

↓0,0000

Тошкент шаҳри

↑1122

↑1,1929

↑1,1390

↓0,9927

↑1,0126

Хоразм вилояти

↑1119

↑1,2689

↓0,9788

↑1,0146

↑2,0000

Жиззах вилояти

↑1080

↑1,2362

↓0,9837

↑1,0166

↑1,0000

Самарқанд вилояти

↑1054

↑1,1661

↑1,0416

↑1,0183

↓0,1875

Қорақалпоғистон

Республикаси

↓981

↑1,1461

↓0,8999

↓0,9982

↓0,0000

Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудларда ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Ўзбекистон Республикаси

1034

0,8026

1,0555

1,2158

2,1028

Бухоро вилояти

↑1741

↓0,8168

↑2,0000

↑1,2043

↑13,0000

Тошкент шаҳри

↑1590

↑1,1288

↑1,3161

↑2,7878

↑1,8295

Сирдарё вилояти

↑1406

↓0,6607

↑2,0000

↑1,1585

↑4,0000

Хоразм вилояти

↑1385

↓0,7725

↑2,0000

↑1,1596

↑2,0000

Сурхондарё вилояти

↑1362

↓0,7668

↑1,9795

↑1,2367

↑1,0000

Тошкент вилояти

↑1325

↓0,6747

↑2,0000

↑1,1529

↑1,1667

Қашқадарё вилояти

↑1230

↓0,6726

↑1,7369

↑1,2271

↑1,0000

Самарқанд вилояти

↑1200

↓0,8407

↑1,3144

↑1,3171

↑3,0000

Жиззах вилояти

↑1195

↓0,6947

↑1,5797

↑1,3158

↑1,0000

Фарғона вилояти

↑1194

↓0,7732

↑1,3175

↑1,1880

↑4,5000

Қорақалпоғистон

Республикаси

↑1191

↓0,7087

↑1,7033

↑1,1870

↓0,0000

Андижон вилояти

↑1173

↓0,6351

↑1,5726

↑1,1910

↑2,0000

Навоий вилояти

↑1147

↓0,8545

↑1,4623

↑1,1940

↓0,0000

Наманган вилояти

↑1061

↓0,7266

↑1,2627

↑1,2133

↑1,1667


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар