Инфографика: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 2022 йил январь-август ойларидаги савдо алоқалари

Инфографика: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 2022 йил январь-август ойларидаги савдо алоқалари

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йилнинг январь-август ойи учун Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасида юз берган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

2022 йилнинг январь-август ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ташқи савдо ҳажми 15,6 фоизга ўсиб, $4,6 млрд.га етди, бу умумий савдо ҳажмининг 14,2 фоизини ташкил этди.

Шу билан бирга Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорт $1,9 млрд.ни (ўсиш 18,2 фоиз), импорти эса $2,6 млрд.ни (ўсиш 13,8 фоиз) ташкил этди.

2022 йилнинг январь-август ойлари якунида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси:

– Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси $2,9 млрд.ни (ўсиш 15,8%) ташкил этиб, экспорт ҳажми $883,9 млн.га, импорт ҳажми эса $2 млрд.га етди.

– Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси $756,5 млн.ни (ўсиш 26,5%) ташкил этиб, экспорт ҳажми $597,6 млн.га, импорт ҳажми эса $158,9 млн.га етди.

– Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси $533,5 млн.ни (ўсиш 2,7%) ташкил этиб, экспорт ҳажми $146,5 млн.га, импорт ҳажми эса $387,0 млн.га етди.

– Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси $411,4 млн.ни (ўсиш 15,2%) ташкил этиб, экспорт ҳажми $308,8 млн.га, импорт ҳажми эса $102,5 млн.га етди.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуши Қозоғистонга тўғри келади – 63%, қолган қисми: Қирғизистон – 16%, Туркманистон – 12% ва Тожикистон – 9%


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар