Инфографика: Ўзбекистоннинг 2022 йил май ойидаги ташқи савдоси

Инфографика: Ўзбекистоннинг 2022 йил май ойидаги ташқи савдоси

2022 йилнинг январь-май ойлари якунлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси $20,5 млрдга етиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан $5,6 млрдга (ўсиш 37,4%) ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташқи савдо умумий ҳажмида экспорт улуши $8,4 млрдни (2021 йил январь-май ойларида ўсиш 145,5%), импорт $12,2 млрдни (ўсиш 132,3%) ташкил этди.

Натижада ташқи савдо айланмаси сальдоси -$3 809,7 млн.га тенг бўлди.

Мамлакатнинг ташқи савдо фаолияти бўйича энг йирик 20 та ҳамкорлари орасида 4 та мамлакат билан савдода ижобий сальдо кузатилмоқда. Булар Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия. Қолган 16 мамлакатлар билан ташқи савдо айланмасининг пассив баланси сақланиб қолмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 167 та давлати билан савдо муносабатлари ўрнатган. Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой (18,5%), Россия (15,8%), Қозоғистон (8,5%), Туркия (7,0%), Жанубий Корея (5,3%), Германия (2,4%) ва Қирғизистон (2,1%) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Республика ташқи савдо айланмаси таркибида энг салмоқли улуш Тошкент шаҳрига тўғри келди, унинг ҳиссаси 37,4% ёки $7 672,3 млн.ни, энг кам улуш эса 0,9% ёки $184,7 млн даражасида Сурхондарё вилоятида қайд этилди.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар