Адвокатлар ҳимояси бўйича қонун ҳужжатлари пакетини ишлаб чиқилади

Адвокатлар ҳимояси бўйича қонун ҳужжатлари пакетини ишлаб чиқилади

Давлат томонидан тақдим этилган адвокатларни танлашнинг очиқ-ошкора тартиби йўқлиги боис айрим терговчилар ўзига таниш адвокатларни чақириб, айбланувчига таъсир ўтказиш ҳоллари учраб туради. Масалан, Тошкент шаҳрида давлат томонидан адвокатларга ўтган йили 7 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган бўлса, ушбу маблағнинг тенг ярми 20 та адвокатлик фирмасига берилган (жами 746 та шундай фирма мавжуд).

Шу сабабли тегишли вазирликларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш тизимини ишга тушириш топшириғи берилди. Бу дастлаб пойтахтимизда эксперимент тариқасида жорий этилади.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Шунингдек, ўта оғир жиноятда айбланаётган шахсларнинг иши бўйича, ундан ташқари, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётган ҳолатларда ҳам адвокат иштирокини мажбурий этиб белгилаб қўйиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Адвокатлик фаолияти жозибадорлигини ошириш, бу касб эгаларининг ҳимояси ва кафолатини кучайтириш бўйича қонун ҳужжатлари пакетини ишлаб чиқиб, муҳокамага олиб чиқилади.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar