Ўзбекистонда янги рақамли банк ташкил этилади

Ўзбекистонда янги рақамли банк ташкил этилади

Ўзбекистон Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси рақамли банк “ANOR BANK” АЖни ташкил этишга дастлабки рухсатнома берди. Бу ҳақда Марказий банк хабар тарқатди.

Қарор 9 март куни қабул қилинган. Рақамли банк Тошкентда ташкил этилади.

Таъкидланишича, дастлабки рухсатнома олти ой муддатга берилади. Ушбу давр мобайнида муассис томонидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун тегишли ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилиши ва банк устав капитали шакллантирилиши лозим.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar