Ўзбекистонга 2020 йилда қайси давлат кўпроқ инвестиция киритгани маълум бўлди

Ўзбекистонга 2020 йилда қайси давлат кўпроқ инвестиция киритгани маълум бўлди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра 2020 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда умумий ҳажми 2,5 миллиард долларга тенг хорижий инвестициялар ўзлаштирилган.

Ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг 1,7 миллиард доллари - тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва 831 миллион доллар- чет эл кредитлари ташкил қилган. Шунингдек, 336 та лойиҳа фойдаланишга топширилди: 8 та йирик саноат корхонаси ва 328 та минтақавий аҳамиятга эга саноат объектлари қуриб битказилди.

Россия, Хитой, Германия ва Жанубий Кореянинг ишбилармонлари Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп сармоя киритган бўлиб, инвестиция киритган давлатларнинг умумий сони 37 тани ташкил этди.

Улар учун электротехника, чарм-поябзал ва кимё саноати энг жозибали бўлди. Ўсиш кўрсаткичлари нефт-газ саноати ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда кузатилди.

Шу билан бирга, минтақавий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми ортди. Уларнинг умумий қиймати 2020 йилнинг уч ойида 958 миллион долларни ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 баравар кўп. Ўсиш динамикаси Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида кузатилмоқда.

Президент қарори билан тасдиқланган Инвестиция дастурига мувофиқ, 2020 йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга инвестицияларни ўзлаштириш 233,2 триллион сўм миқдорида прогноз қилинмоқда, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар - 7,1 млрд. АҚШ доллари, чет эл инвестициялари ва давлат кафолати остидаги кредитлар - $ 2,7 миллиард

Жорий йилда 2 мингдан ортиқ ижтимоий, инфратузилма ва ишлаб чиқариш объектлари фойдаланишга топширилиши кўзда тутилмоқда.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar