Прокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефон сўзлашувларини эшитишга рухсат берилади

Прокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефон сўзлашувларини эшитишга рухсат берилади

24 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлаган эди.

Мазкур ялпи мажлисда сенат аъзолари томонидан “Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди.

Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2 та қонуни ва 1 та кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи 5 моддадан иборат.

Жумладан, тезкор-қидирув тадбирларининг янги турлари жорий этилиши муносабати билан “Aдвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритилиб, унда прокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлари, узатиладиган хабарлари ва маълумотларини назорат қилиш белгиланган. Шунингдек, Қонунда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган бошқа нормалар ҳам назарда тутилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar