Сирдарёда Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси 1,5 ГВт қувватга эга бўлган янги ИЭС қуради

Сирдарёда Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси 1,5 ГВт қувватга эга бўлган янги ИЭС қуради

Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси Сирдарё вилоятида қиймати 1 млрд долларга тенг бўлган 1,5 ГВт қувватга эга иссиқлик электр станцияси (ИЭС) қурилишини бошлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Жумладан, компания қурилишни бошлашга киришишдан аввал тупроқни ўрганиш ишларини бошланди. Янги иссиқлик электр станцияси Сирдарё ИЭС яқинида барпо этилади ва замонавий буғ-газ қурилмалари билан (БГҚ) жиҳозланиши туфайли унинг самарадорлиги амалдагидан 1,7 баробар юқори бўлади.

Лойиҳага кўра, янги ИЭСда умумий қуввати 1250−1500 МВтга тенг бўлади. Сирдарё ИЭС энергоблокларидан деярли икки баробар самарали бўлган иккита буғ-газ қурилмаси ўрнатилади. Бу шуни англатадики, янги қурилмалар табиий газнинг шартли миқдори ҳисобидан икки баробар кўп электр энергиясини ишлаб чиқаради.

Сармоядор самарадорлиги 60 фоиздан юқори бўган, йилига 10,0 миллиард кВт/с электр энергия ишлаб чиқариш имконига эга бўлган қурилмаларнинг энг охирги моделларидан фойдаланади.

Янги иссиқлик электр станциясининг қурилиши тўғридан-тўғри хусусий инвестициялар ҳисобидан тўлиқ амалга оширилади ва ишлаб чиқарилган электр энергияси узоқ муддатли шартнома асосида сотилади.

Қайд этиш керак, мазкур инвестиция лойиҳаси муҳокамаси Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султоновнинг жорий йил 7 февралида Саудия Арабистони энергетика вазири ўринбосари Абид бин Абдулла ас-Саъдун бошчилигидаги делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган эди. Делегация таркибидан ACWA Power компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунаян ва компаниянинг бошқа мутасадди вакиллари жой олган эди.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги ACWA Power компаниясини Навоий вилоятида давлат-хусусий шекрикчилик асосида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилишига жалб этиш режалаштираётганини маълум қилган эди. Электр станциясини 2022 йилда фойдаланишга топшириш белгиланган. Ҳозирда унинг қурилиши учун мақбул майдончани аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar