Ишбилармонлик Фаоллиги Индекси

2019 йил март ойида мамалакатимизда тадбиркорлик фаолияти жадаллигида яхшиланиш кузатилмоқда. Иқтисодий тадқиқотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2019 йилнинг мартида қуйидагиларни ташкил этди (1000 дан юқори кўрсаткич фаоллик ўсишини билдирса, 1000 дан паст кўрсаткич пасайишни билдиради, 1-жадвал, 1-расм):

  • 2019 йил феврал ойига нисбатан – 1040 бирликни (ўсиш – 4,0%);
  • 2018 йил шу даврига нисбатан – 1000 бирликни (ўзгаришсиз%);
  • 2015 йил январ ойига нисбатан – 1567 бирликни (ўсиш – 56,7%).

 1-расм. 2019 йилнинг мартида ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ой даражасига нисбатан 4,0 фоизга кўтарилди  

2019 йилнинг март ойида ишбилармонлик фаоллиги индексининг ўтган ойга нисбатан 1040 бирликни ташкил қилиши қуйидаги компонентлар даражасидаги ижобий ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • ҳисобварақалар бўйича банклараро транзаксиялар сони феврал ойига нисбатан 4,4%га ошган;
  • товар-хомашё биржасида хом ашё айланмаси жадаллиги ўтган ойга нисбатан 2,2%га ўсган;
  • савдо белгилари муҳофазаси ва мулк ҳуқуқидан фойдаланиш бўйича компонент феврал ойига нисбатан 68,47 фоизга кўтарилган.

Шу билан бирга,  амалдаги хўжалик юритувчи субъектларнинг тадбиркорлик фаолияти бўйича компонент ўтган ойга нисбатан 1,9%га камайган.

 ТОВАР-ХОМАШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2019 йилнинг март ойида индекснинг биржа компоненти 0,698 бирликни ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 2,18%га ўсиши кузатилди. Биржа фаолиятидаги ўсиш битта битимга сотиб олинган товарларнинг ўртача жисмоний ҳажмининг ижобий ўзгариши билан изоҳланади (ўсиш – 11,3%га).

2019 йилнинг март ойи якуни бўйича республика товар-хомашё биржасида 31 459 та битим имзоланган бўлиб, бу кўрсаткич жорий йилнинг феврал ойига нисбатан (33 792) 6,9 фоизга камайганлини англатади.

Индекснинг базис даври бўлган 2015 йил январ ойи даражасига нисбатан биржавий компонент 0,74 бирликка ошган бўлса, 2018 йилнинг айнан шу даврига нисбатан эса 0,04 бирликка камайди.

2-расм. 2019 йил март ойида индекснинг биржавий таркибий қисми февралга нисбатан ошди

 

 Биржада товарлар савдосининг умумий айланмаси 2019 йил март ойида 2,878 млрд.сўмни ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 5,6% фоизга камдир.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

ИФИнинг фаолият юритувчи хўжалик субъектлар бўйича компоненти 2019 йил март ойида 0,9806 бирликни ташкил этди

2019 йил март ойининг охирида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2019 йил феврал ойига нисбатан 3539 донага кўп бўлиб, 441 649 (2019 йилнинг февралида 438 110) тани ташкил этди.

Кузатилаётган даврда кичик корхоналар сонининг 283 023 дан 289 659 гача ўсгани кузатилмоқда (6 636 тага ошган). Фермер хўжаликлари сони 152 966 тадан 150 102 тагача (2854 тага) пасайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланадиган субъектлар сони 1888 тани ташкил этиб, 2019 йил феврал ойига нисбатан 233 донага ошган.

1-жадвал. 2019 йилнинг март ойида ИФИнинг хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компоненти 0,9806 бирликка ўзгарган

Ой

Жами

Шулардан:

Ўзгариш:

Хўжалик юритувчи субъектлар компоненти

 

Йирик

Кичик

Фермер

Йирик

0,266*

Кичик

0,558*

Фермер

0,176*

 

мар.17

369 344

2 359

222 015

144 970

1,0094

1,0212

1,0127

1,0166

 

апр.17

375 616

2 616

225 132

147 868

1,1089

1,0140

1,0200

1,0403

 

май.17

378 474

2 402

227 964

148 108

0,9182

1,0126

1,0016

0,9855

 

июн.17

379 289

2 344

229 401

147 544

0,9759

1,0063

0,9962

0,9964

 

июл.17

380 752

2 324

230 422

148 006

0,9915

1,0045

1,0031

1,0008

 

авг.17

382 258

2 329

231 147

148 782

1,0022

1,0031

1,0052

1,0033

 

сен.17

381 332

2 294

229 966

149 072

0,9850

0,9949

1,0019

0,9935

 

окт.17

382 453

2 405

230 520

149 528

1,0484

1,0024

1,0031

1,0148

 

ноя.17

380 652

2 326

229 833

148 493

0,9672

0,9970

0,9931

0,9884

 

дек.17

379 818

2319

229666

147833

0,9970

0,9993

0,9956

0,9980

 

янв.18

384 238

2 180

232 858

149 200

0,9401

1,0139

1,0092

0,9934

 

фев.18

390 860

2 181

235 853

152 826

1,0005

1,0129

1,0243

1,0116

 

мар.18

395 581

2 255

238 513

154 813

1,0339

1,0113

1,0130

1,0176

 

апр.18

400 901

2 615

242 533

155 753

1,1596

1,0169

1,0061

1,0529

 

май.18

400 303

2 045

245 064

153 194

0,7820

1,0104

0,9836

0,9450

 

июн.18

401 964

2 041

247 700

152 223

0,9980

1,0108

0,9937

1,0044

 

июл.18

404 885

2 041

250 503

152 341

1,0000

1,0113

1,0008

1,0065

 

авг.18

407 867

2 049

253 179

152 639

1,0039

1,0107

1,0020

1,0073

 

сен.18

412 549

2 057

257 127

153 365

1,0039

1,0156

1,0048

1,0106

 

окт.18

413 473

2 074

258 736

152 663

1,0083

1,0063

0,9954

1,0049

 

ноя.18

415 451

2 080

261 191

152 180

1,0029

1,0095

0,9968

1,0055

 

дек.18

416 966

2 079

262 930

151 957

0,9995

1,0067

0,9985

1,0033

 

янв.19

429 551

2 098

274 949

152 504

1,0091

1,0457

1,0036

1,0286

 

фев.19

438 110

2 121

283 023

152 966

1,0110

1,0294

1,0030

1,0198

 

мар.19

441 649

1 888

289 659

150 102

0,8901

1,0234

0,9813

0,9806

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1,0104

0,9836

0,9450

                                           

*компонентдаги улуши

 

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2019 йил март ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,6923 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 69,2 фоизга ошган. Март ойида юридик шахслар томонидан 214 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган. Товар белгиларининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича 121 та ҳолатлар ҳақида маълумот берилган. Ҳимояланган товар белгилари сонининг соф ўсиши 374 тани ташкил этди ва бу ўсишнинг феврал ойига нисбатан 152 тага ошганлини билдиради.

3-rasm. 2019 йилнинг мартида товар белгилари сонининг соф ўсиши (янги товар белгилари минус амал қилиш муддати тугаган товар белгилари ) 374 тани ташкил этди
 

 БАНК ҲИСОБВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАТСИЯЛАР

2019 йилнинг март ойида банклараро амалга оширилган тўлов ҳужжатлари сони 5 655 мингтани ташкил этди, бу 2019 йил феврал даражасига нисбатан 238 минг битимга (4,4 фоизга ўсиш) кўпдир. Шунингдек, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,03 фоизга пасайгани ҳолида 2015 йилнинг январ ойига нисбатан 29 фоизга ошиши кузатилмоқда.

2019 йилнинг март ойида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан Фарғона вилоятидан ташқари мамлакатнинг барча ҳудудларида ўсган. Фарғона вилоятида мартда қайд этилган битимлар сони ўтган ойга нисбатан 1,2%га камдир. Ўсиш даражаси бўйича энг юқори кўрсаткич Хоразм вилоятида кузатилиб, операциялар сони жорий йилнинг февралига нисбатан 11,8 фоизга ўсган.

2-жадвал. 2019 йилнинг март ойида қайд этилган битимлар сони

Вилоятлар

Транзакциялар сони

Вилоятлар улуши

2015 йилнинг январ ойига нисбатан

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан

Ўтган ойга нисбатан

Қорақалпоғистон Ресбубликаси

236 282

4,0%

128,1%

86,7%

103,4%

Андижон вилояти

307 523

5,2%

136,4%

88,4%

104,7%

Бухоро вилояти

255 587

4,3%

107,8%

90,1%

104,9%

Жиззах вилояти

167 141

2,8%

138,8%

97,5%

104,1%

Қашқадарё вилояти

339 055

5,8%

132,6%

84,3%

109,2%

Навоий вилояти

182 551

3,1%

133,4%

89,0%

102,4%

Наманган вилояти

265 528

4,5%

129,5%

100,4%

110,3%

Самарқанд вилояти

372 761

6,3%

157,3%

106,7%

110,4%

Сурхондарё вилояти

250 647

4,3%

120,5%

82,1%

105,2%

Сирдарё вилояти

136 273

2,3%

149,9%

97,0%

109,7%

Тошкент вилояти

471 203

8,0%

130,3%

91,1%

102,3%

Фарғона вилояти

362 216

6,1%

118,6%

95,0%

98,8%

Хоразм вилояти

245 394

4,2%

150,1%

85,0%

111,8%

Тошкент шаҳри

2 063 468

35,0%

127,4%

105,1%

102,4%

Жами

5 655 629

96%

130,0%

96,0%

104,4%

 

 

Камола Маматова

Мафтуна Сайфуллаева

Экономическое обозрение №4 (232) 2019 

 

 

 

 

 

 

Комментарии