Microsoft Хитойнинг ByteDance компанияси билан TikTok ижтимоий тармоғини сотиб олиш борасида музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар қилди.
Нашрда айтилишича, АҚШ президентни Доналд Трамп Хитой компаниясини ўз ҳудудида назорат қилишнинг имкони йўқлиги учун TikTokни блоклашга уринмоқда. Президент маъмурияти бу ҳақдаги қарорни 24 соат ичида эълон қилиши мумкин.
Маълумот учун: TikTok иловаси 2017 йили яратилган. Ундан асосан ўсмирлар фаол фойдаланмоқда. Ҳиндистон ва Гонконг эса бу ижтимоий тармоқни аллақачон блоклаган.
Microsoft ва TikTok эса музокаралар натижаси ёки бирор бир битим ҳақида маълумот беришни рад этмоқда.
Аввал ҳам америкалик инвесторлар TikTokни сотиб олишга бир неча бор ҳаракат қилган. Иловани Хитойдан сотиб олиш ҳаракатлари ижтимоий тармоқнинг АҚШда тақиқланиши эҳтимоли пайдо бўлганидан бошланган эди.
Изоҳ қолдириш