Давлат статистика қўмитаси ЯИМ иқтисодий фаолият турлари бўйича 6 ойлик якуний натижасини эълон қилди.
2021 йил январь-июнь ойлари якунларига кўра, ЯИМ ўсиши 6,2 % га етди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 92,4 % ини ташкил этди ва 6,1 % га ўсди (ЯИМ мутлақ ўсишига таъсири 5,7 фоиз пунктни ташкил этди).
Маҳсулотларга соф солиқларнинг ЯИМ таркибидаги улуши 7,6 % ни ташкил этди ва 7,1 % га ўсди (ЯИМ мутлақ ўсишига таъсири – 0,5 ф.п.).
Фаолият турлари бўйича қўшилган қийматнинг ўсиши қуйидагича бўлди:
– қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 1,8 %;
– саноатда – 8,5 %;
– қурилишда – 0,1 %;
– хизматлар соҳасида – 8,0 %.
Изоҳ қолдириш