“COVID марказ” ходимлари моддий рағбатлантирилади
“COVID марказ” ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди.
“Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан, марказий ва оилавий поликлиникалар негизида ташкил этиладиган махсус поликлиникалар (“COVID марказ”) ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди:
👉 врач ходимларга – 2,5 млн сўм;
👉 ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм;
👉 кичик тиббиёт ходимларига – 1 млн сўм;
👉 бошқа ходимларга – 500 минг сўм.
Изоҳ қолдириш