Сенат томонидан “Таълим тўғрисида”ги Қонун маъқулланди (янги таҳрирда)

Сенат томонидан “Таълим тўғрисида”ги Қонун маъқулланди  (янги таҳрирда)


Сенат томонидан “Таълим тўғрисида”ги Қонун маъқулланди. Қонунда мактабгача таълим ва тарбия масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялашга, болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган узлуксиз таълим турини такомиллаштириш кўзда тутилган.

Шунингдек, қонунда бошланғич таълим, касб-ҳунар таълими, касб-ҳунар мактабларида 9-синф битирувчилари негизида бепул асосда кундузги таълим шаклида умумтаълим ва мутахассислик фанларининг икки йиллик интеграциялашган дастурлари асосида таълим амалга оширилиши белгиланмоқда.

Қонун таълимнинг нодавлат шаклини ривожлантиришга, жамиятимизда интелектуал мулк салоҳиятидан самарали фойдаланишга, илм-маърифатга доир иш жойлари кенгайишига имкон беради.

Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар