Ишбилармонлик фаоллиги индекси октябрь ойида мўътадил даражада ошди

Ишбилармонлик фаоллиги индекси октябрь ойида мўътадил даражада ошди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2022 йил октябрь ойида 1022 бирликни ташкил этиб, сентябрь ойига нисбатан 2,2 фоизга мўътадил даражада ошган. Шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 9 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2022 йилнинг октябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 2,2 фоизга мўътадил даражада ошиб, 1022 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 3,5фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,5фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 0,1фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 27,7фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида Бухоро вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2022 йил октябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудларда ўтган ойга (2022 йил сентябрь) нисбатан ўсиш кузатилган. Бухоро (52,0%), Қашқадарё (45,8%), Хоразм (44,9%), Самарқанд (41,5%), Сурхондарё (41,1%), Сирдарё (39,2%) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (43,8%) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2 - расм).

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2022 йил октябрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 713,8 минг тани ташкил этди ва 2022 йилнинг сентябрь ойига нисбатан 191,8 минг транзакцияга (3,5%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони барча 13 та ҳудудда камайган.

2022 йил октябрда республиканинг 13 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Жиззах (17,1%), Сирдарё (13,3%), Бухоро (13,0%), Қашқадарё (12,6%) ва Навоий (11,6%) вилоятларида кузатилган. Фарғона вилоятида эса 0,8 фоизга мўътадил даражадаги камайиш кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2022 йилнинг октябрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0010 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 0,1 фоизга ошганлигини англатиб, битимлар сонининг (1,3%) ошганлиги билан изоҳланади. Шу билан бирга ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажми 1,1 фоизга камайган.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2022 йил октябрь ойида 6 438,4 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 2,1 фоизга камайган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2022 йил октябрь ойида 1,0101 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,0 фоизга ошганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам ижобий ўзгариб, 9,7 фоизга ошган.

2022 йил октябрь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2022 йилнинг сентябрь ойига (621 960 бирлик) нисбатан 2 947 тага кўпайиб, 624 907 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 24 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 509 720 тадан 512 637 тагача кўпайган (ўсиш 2 947 та). Фермер хўжаликлари сони 108 627 тадан 108 633 тагача (ўсиш 6 та) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 637 тани ташкил этиб, 2022 йилнинг сентябрь ойига нисбатан 24 тага кўпайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2022 йил октябрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,2718 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг сентябрь ойига нисбатан 27,2 фоизга ошган. Жорий йилнинг октябрь ойида юридик шахслар томонидан 262 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Руслан Абдуллаев, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар