Пандемиянинг иқтисодиётга салбий таъсирига қарамасдан солиқ тушумлари режаси 104 % бажарилган

Пандемиянинг иқтисодиётга салбий таъсирига қарамасдан солиқ тушумлари режаси 104 % бажарилган

20 январь куни АОКАда ўтказилган "2020 йил сарҳисоби: Солиқ хизмати органлари тизимида рақамлаштириш" мавзусидаги матбуот анжуманида Давлат солиқ қўмитаси раиси маслаҳатчиси Алишер Элмурадов 2020 йилга белгиланган 99,6 триллион сўмлик солиқ тушумлари режаси қанчага бажарилгани тўғрисида хабар берди.

Таъкидланишича, жорий йилда “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида солиқ жараёнларини қайта ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда, 22 та янги хизмат жорий қилинди ва ахборот тизимлари комплексини Ягона платформага ўтказиш чоралар кўрилди.

Пандемиянинг иқтисодиётга салбий таъсирига қарамасдан 2020 йилга белгиланган 99,6 триллион сўмлик солиқ тушумлари режаси 103,6 триллион сўмга (104 %) ёки 4 триллион сўмга қўшимча даромадлар билан бажарилди (2019 йилдаги 83,3 триллион сўмга нисбатан ўсиш 124,4 фоиз).

Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги тизими такомиллаштирилди: Давлат солиқ қўмитасининг 14 та ҳудудий бўлинмалари даражасида марказлаштирилган бошқарув механизми жорий этилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар