“Ўзбекистон-2030” стратегияси лойиҳасининг асосий йўналишлари: фаровонликни ошириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш
- “Ўзбекистон-2030”стратегиясининг салмоқли қисми айнан бутун Ўзбекистон бўйлаб, шу жумладан, олис жойлар ва ҳудудлар аҳолисининг турмуш даражаси ва шароитларини тенглаштиришга қаратилган. Унинг асосий мақсади – қаерда истиқомат қилишидан қатъи назар Ўзбекистонда яшовчи барча инсонлар учун муносиб турмуш шароитларини яратишдан иборат. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов янги стратегия бўйича қўшма маслаҳатлашувлар доирасидаги давра суҳбатида айтиб ўтди.
Изоҳ қолдириш