Хабарингиз бор, март ойида республикада карантин режимини жорий қилиниши ортидан Президент фармони ҳамда Марказий банк кўрсатмалари асосида банклар ўз мижозларига кредит каникулларини тақдим этилиши йўлга қўйилди.
Шунингдек, аксар банклар томонидан жисмоний шахсларга кредит каникуллари автоматик тарзда (ҳеч қандай аризаларсиз, бир томонлама) тақдим этила бошланди.
Телеграмдаги Bank va Mijoz каналининг хабар беришича, бугунги кунда 11 та банк кредит таътилларини 1 октябргача тақдим қилинишини маълум қилишган.
Булар:
1. Туронбанк – батафсил;
2. Давр банк – батафсил;
3. Ориент Финанс банк – батафсил;
4. Алоқабанк – батафсил;
5. Қишлоқ қурилиш банк – батафсил;
6. Асака банк – батафсил;
7. Азия Альянс банк – батафсил;
8. Инфинбанк – батафсил;
9. Тенгебанк – батафсил;
10. Равнақбанк – батафсил;
11. Трастбанк – батафсил.
Қолган банкларнинг айримларида ўтган ойларда бир томонлама тақдим этилган кредит таътиллари муддати ўз якунига етган бўлса, айримларида бу ойдан бошлаб тугайди.
Агар ушбу банкларда тегишли Бошқарув қарорлари қабул қилинмаган бўлса, автоматик равишда муддати ўтган кредитлар ва уларнинг фоизлари бўйича пеня ҳисобланиши бошланади.
"Карантин туфайли Сиз кредит тўловларини тўлай олмаётган бўлсангиз юқоридаги постда ёзилганидек ҳаракат қилишингиз лозим бўлади, акс ҳолда жарима ва пеня тўлашингизга ҳам тўғри келиб қолиши мумкин", дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш