8 та банк жисмоний шахслар учун кредит таътилларини узайтирди
Ўзбекистондаги 8 та банк кредит таътилларини узайтирган бўлса, 6 та банкда кредит таътиллари 1 июлда якунланади.
Жисмоний шахслар учун кредит таътилини қайта узайтираётган тижорат банклари сони 8 тага етди, деб хабар қилмоқда Bank va Mijoz телеграм канали.
Улар:
1. Капиталбанк (1 сентябргача);
2. Ипотекабанк (1 августгача);
3. Ўзагроэкспортбанк (1 сентябргача);
4. Халқ банки (1 августгача);
5. Ҳамкорбанк (1 августгача);
6. Пойтахтбанк (1 автгустга);
7. Туронбанк (1 октябргача);
8. Агробанк (1 августгача);
Шунингдек, Миллий банк, Ипак йўли банки, Hi-tech bank, Orient Finans bank, Қишлоққурилишбанк ва Давр банкларда кредит таътиллари 1 июлда ўз якунига етади.
Изоҳ қолдириш