Жорий йилнинг июль ойида истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 0,3% га камайди, йил бошидан бери ИНИ 4,3% га ўсди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари 1,3% га арзонлашди, бу биринчи навбатда мева ва сабзавотлар (-7,9%) ва тухум (-2,3%) нархларининг пасайиши билан боғлиқ.
Хусусан, истеъмол бозорларни янги ҳосил мева ва сабзавотлари билан тўйдириш, тарвуз (-28,9%), бодринг (-20,2%), олма (-18,6%), помидор (-14,3%) ва нок (-13,6%) каби маҳсулотлар нархларининг пасайишига олиб келди. Шунингдек, қўй ва мол гўшти маҳсулотларининг нархи мос равишда 0,69% ва 0,55%га ўсди. Шу билан бирга, лимон (7,1%) ва саримсоқ пиёз (1,3%) маҳсулотларига карантин даврида талабнинг ортиши сабабли нархлар ошди.
Ноозиқ- овқат маҳсулотлари бир ой ичида 0,5%га ошди, бунда бензиннинг биржадаги нархи 5.8% га ошди (умумман олганда, йил бошидан бензин нархи 6.72 % га пасайган).
Бундан ташқари, қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳажмининг ўсиши, қурилиш материалларига талаб ва нархларнинг 1.3% га ўсишига олиб келди. Цемент нархи 4.8% га кўтарилди.
Шунингдек, июль ойида дори-дармон (0.6%), шахсий гигиена воситалари, тозалаш ва ювиш воситалари (0.3%) нархлари ҳам ошди.
Аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар ўртача 0.4% га ошди. Хусусан, йўловчи транспортида хизматлар кўрсатиш 1.4% га ошди. Такси хизматлар 4.6% га ва маршрут такси хизматлари эса 2.3% га ошди.
Тиббий хизматлар 0.8% га ошиб, шу секторда нархларнинг ўсиши 0.1% дан 2.1% гача диапазонни ташкил этди.
Вилоятлар кесимида барча вилоятларда истеъмол индексининг пасайиши кузатилди: -0.1%(Тошкент ш.) дан 0.8% гача (Сурхандарё в.). Фарғона (3.5%) ва Наманган (2.6%) вилоятларида картошка нархи ўсиши кузатилди (Республика бўйича ўртача картошка нархи 1.4% га пасайди).
Изоҳ қолдириш