Инфографика: Ўзбекистоннинг 2026 йил январь-август ойларидаги ЕОИИ билан савдо алоқаси

Инфографика: Ўзбекистоннинг 2026 йил январь-август ойларидаги ЕОИИ билан савдо алоқаси

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тайёрланган инфографикада 2026 йил январь-август ойларидаги ЕОИИ билан иқтисодий ҳамкорлик натижалари келтирилган.

2026 йил январь–август ойларида Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан ташқи савдо айланмаси 15,7 фоизга ўсиб, 14,6 млрд долларни ташкил этди.

Шундан экспорт 5,0 млрд доллар, импорт 9,6 млрд доллар бўлди.

ЕОИИ мамлакатларининг Ўзбекистон умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши 25,5 фоизни ташкил этди.

2026 йил январь–август ойларида Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо кўрсаткичлари қуйидагича бўлди:

Россия билан ташқи савдо айланмаси 9,2 млрд долларни ташкил этди (ЕОИИ мамлакатлари билан умумий савдо айланмасининг 63 фоизи). Шундан:

  • экспорт — 3,2 млрд доллар;
  • импорт — 6,0 млрд доллар.

Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 3,7 млрд долларни ташкил этди (26 фоиз). Шундан:

  • экспорт — 1,0 млрд доллар;
  • импорт — 2,7 млрд доллар.

Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 908 млн долларни ташкил этди (6 фоиз). Шундан:

  • экспорт — 673 млн доллар;
  • импорт — 235 млн доллар.

Беларусь билан ташқи савдо айланмаси 731 млн долларни ташкил этди (5 фоиз). Шундан:

  • экспорт — 144 млн доллар;
  • импорт — 588 млн доллар.

Арманистон билан ташқи савдо айланмаси 44,1 млн долларни ташкил этди. Шундан:

  • экспорт — 17,6 млн доллар,
  • импорт — 26,6 млн доллар.

Ўзбекистон 2020 йилнинг декабрида Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олди. Таъкидлаш жоизки, ЕОИИ мамлакатлари Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий шерикларидан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан ЕОИИда кузатувчи мақоми Ўзбекистонга ЕОИИнинг умумий бозори қоидаларини ҳисобга олган ҳолда улар билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради.

2023 йилда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан савдо айланмаси 15,9 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистоннинг умумий товар айланмасида ЕОИИ мамлакатларининг улуши 25,4 фоизни ташкил этди.

2022 йилда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан савдо айланмаси 15,7 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистоннинг умумий товар айланмасида ЕОИИ мамлакатларининг улуши 31,4 фоизни ташкил этди.

2021 йилда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан савдо айланмаси 12,8 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистоннинг умумий товар айланмасида ЕОИИ мамлакатларининг улуши 30,4 фоизни ташкил этди.

2020 йилда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан савдо айланмаси 9,83 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистоннинг умумий товар айланмасида ЕОИИ мамлакатларининг улуши 27,1 фоизни ташкил этди.

2019 йилда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан савдо айланмаси 11,2 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистон савдо айланмасининг умумий ҳажмида ЕОИИ мамлакатларининг улуши 26,5 фоизни ташкил эди.

Ўзбекистон 2019 йилда умумий қиймати 9,42 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилди, шундан 2,83 миллиард долларлик маҳсулот ЕОИИ ҳудудига етказиб берилди.

Анъанага кўра, Ўзбекистон тўқимачилик, металлургия ва кимё саноати маҳсулотлари, шунингдек, озиқ-овқат, биринчи навбатда, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилади. Республикада қурилиш материаллари, ёғочни қайта ишлаш ва кимё саноати маҳсулотлари, шунингдек, қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, сут ва гўшт маҳсулотлари ЕОИИдан олинади.

ЕОИИга янада интеграциялашган ҳолда Ўзбекистон ташқи бозорларга чиқишда, хусусан Вьетнам, Эрон, Сербия ва Сингапур билан савдо қилишда янада қулай шароитларга эга бўлади.

Аввал хабар қилинганидек, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига Ўзбекистоннинг ЕОИИда иштирок этиши мумкинлигини текшириш ва дастлабки баҳо бериш вазифаси юклатилди.

Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлишига таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқот мамлакатнинг 14 та университетларида тақдим этилди. Тадқиқот натижалари «Экономическое обозрение» журналининг сайтида чоп этилган бўлиб, унда ушбу тадқиқотга оид инфографика ва таҳлилий мақолалар жойлаштирилган.

Хусусан, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари ЕОИИга қўшилиш қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳаси, автомобил саноати, тўқимачилик ва пойабзал саноати, фармацевтика саноати, шунингдек, бизнес фойдалари ва бошқа соҳаларга қандай таъсири кўрсатиши ҳақида сўзлаб берди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар