Инфографика: Ўзбекистоннинг 2026 йил январь-июль ойларидаги ташқи савдоси

Инфографика: Ўзбекистоннинг 2026 йил январь-июль ойларидаги ташқи савдоси

2026 йил январь-июль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси (матнда ТСА) 49,5 млрд долларни ташкил этди ва 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 млрд долларга ёки 8,1%га ўсди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати.

Ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт ҳажми 19,9 млрд долларни, импорт ҳажми эса 29,6 млрд долларни ташкил этди. Умумий ташқи савдо айланмасида импортнинг улуши 60%, экспортнинг улуши 40%га тўғри келди.

Ҳисобот даврида ташқи савдо айланмаси бўйича пассив сальдо 9,7 млрд долларни ташкил этди.

Ташқи савдо айланмаси бўйича 20 та йирик ҳамкор давлатлар орасида 3 та мамлакат –– Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан фаолл ташқи савдо баланси кузатилмоқда, қолган 17 та давлат билан ташқи савдо балансининг салбий сальдоси сақланиб қолмоқда.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси ХХР (22,8%), Россия (16,4%), Қозоғистон (6,7%), Туркия (3,2%) ва Афғонистон (2,4%) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Мамлакатлар гуруҳлари бўйича ташқи савдонинг энг катта ҳажми МДҲ мамлакатлари билан 18,3 млрд доллар, ЕОИИ мамлакатлари билан 12,8 млрд доллар, Европа Иттифоқи мамлакатлари билан 4,1 млрд долларни ташкил этди. Бошқа давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми 31,2 млрд долларга етди.

Ташқи савдо таркибида машина ва ускуналар 21%, хизматлар 22%, саноат моллари 14%, озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари 11%, кимёвий моддалар 10%, ёқилғи ва мойлаш материаллари 7%, бошқа товарлар 6%, тайёр маҳсулотлар 5% ва ноозиқ-овқат хом ашёси 2%ни ташкил этди.

Экспорт таркибида энг катта ҳажм хизматлар ҳиссасига тўғри келиб, 7,3 млрд долларни ташкил этди. Шунингдек, бошқа товарлар, шу жумладан олтин экспорти 3 млрд доллар, саноат моллари 2,8 млрд доллар, тайёр маҳсулотлар 1,7 млрд доллар, кимёвий маҳсулотлар 1,6 млрд долларни ташкил этди.

Импорт таркибида машина ва ускуналар 9,7 млрд доллар билан етакчилик қилди. Саноат моллари импорти 4,1 млрд доллар, озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари 3,9 млрд доллар, хизматлар 3,6 млрд доллар, кимёвий маҳсулотлар 3,6 млрд долларни ташкил этди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар