Инфографика: 2026 йил январь–август ойларида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдоси

Инфографика: 2026 йил январь–август ойларида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдоси

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2026 йил январь–август ойларида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажмидаги ўзгаришларни таҳлил қилди.

2026 йил январь–август ойларида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 6,1 млрд долларни ташкил этиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 26,2 фоизга ўсди. Марказий Осиё мамлакатларининг Ўзбекистон умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши 10,7 фоизни ташкил этди.

Шу даврда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорти 37,5 фоизга ўсиб, 2,36 млрд долларга, импорти эса 20,1 фоизга ўсиб, 3,78 млрд долларга етди.

Марказий Осиё мамлакатлари кесимида Ўзбекистоннинг ташқи савдо кўрсаткичлари қуйидагича бўлди:

– Қозоғистон билан товар айирбошлаш ҳажми 23,4 фоизга ўсиб, 3,74 млрд долларни ташкил этди. Шундан экспорт - 1,02 млрд доллар, импорт - 2,72 млрд доллар.

– Қирғизистон билан товар айирбошлаш ҳажми 51,2 фоизга ўсиб, 908,4 млн долларни ташкил этди. Шундан экспорт - 673 млн доллар, импорт - 235,4 млн доллар.

– Туркманистон билан товар айирбошлаш ҳажми 5,7 фоизга ўсиб, 807,4 млн долларни ташкил этди. Шундан экспорт - 150 млн доллар, импорт - 657,4 млн доллар.

– Тожикистон билан товар айирбошлаш ҳажми 45,7 фоизга ўсиб, 686,3 млн долларни ташкил этди. Шундан экспорт - 521,4 млн доллар, импорт - 164,9 млн доллар.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажмида энг катта улуш Қозоғистон 61 фоиз ҳиссасига тўғри келди. Қирғизистоннинг улуши 15 фоиз, Туркманистонники 13 фоиз, Тожикистонники эса 11 фоизни ташкил этди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар