2022 йил 1-чорак якунларига кўра вилоят иқтисодиёти асосий тармоқлари юқори ўсиш суръатларига эришди.
Йил якунларига кўра ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 3,1 трлн.сўмни, ўсиш суръатлари 105,6%ни, ЯҲМ таркибидаги қишлоқ, хўжалиги улуши 19,9%, саноат улуши 34,8%, қурилиш ишлари улуши 7,7%, хизматлар улуши 37,6%, ташкил этди.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари 124,6%, чакана савдо айланмаси 103,5%, хизматлар 113,4% ни ташкил этди.
Аҳоли жон бошига асосий иқтисодий кўрсаткичлар республика ўртача кўрсаткичларидан юқори. Жумладан, аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажмида 4-ўрин, саноат товарлари ишлаб чиқаришда 4-ўрин, кўрсатилган бозор хизматларида 5-ўрин, қишлоқ хўжалигида 5-ўрин, асосий капиталга инвестицияларда 2-ўрин, чакана савда айланмасида 5-ўринда.
Ўсиш суръатлари ва аҳоли жон бошига кўрсаткичлар юқорилигига қарамасдан вилоятнинг республика иқтисодиётидаги улуши пастлигича қолмоқда.
Жумладан, ЯИМ (1,9%), хизмат (1,5%), қурилиш ишларида (2,2%), чакана савдода (1,6%) соҳаларида 14-ўрин.
Феруз Рахимов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали бош илмий ходими
Изоҳ қолдириш