Инфографика: 2021 йил декабрь ойида Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдоси

Инфографика: 2021 йил декабрь ойида Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдоси
2021 йилнинг январь-декабрь ойларида, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми ёки 37,7%и МДҲ давлатларига тўғри келиб, ташқи савдо айланмасидаги 2020 йилнинг мос даврига нисбатан улуши 5,1%га кўпайган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Бошқа хорижий давлатларнинг ТСАси 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 5,1%га камайди ва жами ТСАдаги улуши 62,3%ни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 2021 йил январь-декабрь ҳолатига кўра 15,9 млрд.долларни ташкил этди. Шундан экспорт – 5 407,6 млн.долларга етган бўлса, импорт – 10 460,2 млн.доллар қийматида қайд этилди.

Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажмлари Россия Федерацияси (47,4%), Қозоғистон (24,6%) ҳамда Қирғиз Республикаси (6,0%) давлатлари билан қайд этилди.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар