Инфографика: 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан савдоси

Инфографика: 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан савдоси

2024 йилнинг январь-феараль ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг 32,9% Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари ҳиссасига тўғри келди.

Шу билан бирга, 2024 йилнинг январь-февраль ойлари якунлари бўйича МДҲ мамлакатларининг умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2%га ошиб, ўз навбатида, бошқа хорижий мамлакатлар улуши эса 0,2%га камайиб, 67,1%ни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг январь-февраль ойлари якунлари бўйича 10,9%га ўсиб, 3,3 млрд долларни ташкил этди, шундан: экспорт 1,1 млн.га долларга, импорт 18,6%га ўсиб, 2,2 млрд долларга етди.

МДҲ мамлакатлари билан савдо айланмасида энг кўп улушлар Россия (54%), Қозоғистон (18%) ва Туркманистон (6%) ва Қирғизистон (3%) ҳиссасига тўғри келмоқда.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар