Аукционга қўйиладиган "чиройли" автомобиль рақамларининг бошланғич нархлари Тошкент шаҳрида 300 минг сўмдан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 200 минг сўмдан бошланади.
Ҳукумат қарори билан Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, “чиройли” рақамлар аукционга қўйилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида сотилмаган тақдирда:
- 1 ва 2-тоифадаги рақамлар мос равишда 2 ва 3-тоифаларга доир бошланғич нархларда аукционга қўйилади (ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган рақамлардан ташқари);
- 4-6-тоифадаги рақамлар аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархда умумий тартибда реализация қилинади.
Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан “чиройли” рақамларнинг 1-3-тоифалари исталган ҳарф комбинациялари билан аукционга қўйилиши мумкин.
Бунда ушбу рақамларнинг аукционга қўйиладиган бошланғич нархлари қуйидагича белгиланди:
Изоҳ қолдириш